RU

Последние новости

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  1 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Пахтакор" "Олимпик"ни енга олмади Новости

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Пахтакор" "Олимпик"ни енга олмади

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Олимпик" – "Пахтакор" - 1:1  
16 март 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар
: Элёр Турсунов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Рустам Чориев
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Русланбек Жиянов 6, - 1:0. Фарруҳ Сайфиев 22, - 1:1 (Драган Черан).

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 80), 9.Темур Мамасидиқов (8.Бектмир Абдуманнонов, 68), 10.Фарруҳбек Мухторов (77.Даврон Анваров, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Ҳолдорхонов, 77), 19.Достоонбек Турсунов (4.Элдор Бегимов, 68), 21.Муҳаммадазиз Ибрагимов, 44.Шаҳзод Тоиров, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев,
Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 28.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов,
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алексей Ларин, 21.Камен Хаджиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Оливер Шаркич (27.Сардор Собирхўжаев, 46), 6.Икром Алибоев, 8.Азиз Турғунбоев (77.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 11.Сардор Рашидов (18.Ҳожимат Эркинов, 64),10.Драган Черан.
"Захира": 33.Элдорбек Суюнов, 16.Руслан Рўзиев, 28.Диёр Холматов, 29.Жасур Ёқубов, 42.Аббосбек Файзуллаев, 58.Абубакр Ашуров, .

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 19, Достонбек Турсунов 31, Фарруҳ Мухторов 44, Даврон Анваров 72, Шаҳзод Тоиров 90+1.

ЧетлатишларИкром Алибоев 15, Саидазамт Мирсаидов 60,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. Ўйин тугади, 1:1.

90+7. Назаровдан сейв! 

90+6. ЗАРБА! Қувватов кучсиз зарбадан кейин тўпни ушлаб олди

90+1. Огоҳлантириш. "Олимпик". Шаҳзод Тоиров

90+1. ЗАРБА! Ғиёсовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

90. Ўйинга 6 дақиқа қўшилди

88. УХХХ! "Олимпик"нинг қарши ҳужуми, Ғиёсовнинг зарбаси ноаниқ кетди! 

85. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Мираҳмадов тушди

80. ЗАРБААА! Абдуманноновнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди! 

80. Ўзгариш. "Олимпик". Жиянов ўрнига Ғиёсов тушди

77. Ўзгариш. "Олимпик". Жўрақўзиев ўрнига Холдорхонов тушди

76. ЗАРБААА! Ҳожиакбар Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин Назаров ажойиб сейв намойиш этди!  

72. Огоҳлантириш. "Олимпик". Анваров

70. УХХ! Ларин ўз жарима майдони ичида Иброҳимовнинг оёғини босиб олди, ВАР вазиятни кўрди ва пенальти йўқ деб топилди! 

68. Ўзгаришлар. "Олимпик". Турсунов ва Мамасидиқов ўрнига Бегимов ва Абдуманнонов тушди

64. Ўзгариш. "Пахтакор". Рашидов ўрнига Эркинов тушди

62. ЗАРБААА! Сайфиевнинг зарбасидан кейин Назаров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага йўллади, ҳимоячи тўпни қайтарди! 

60. ВАР Четлатиш. Мирсаидов бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган футболчини тўхтатган деб топилди ва четлатилди! 





57. Огоҳлантириш. "Олимпик". Мирсаидов

55. ЗАРБА! Даврон Анваровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Шаркич ўрнига Собирхўжаев тушди

46. Ўзгариш. "Олимпик". Мухторов ўрнига Анваров тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. ЗАРБААА! Сардор Рашидовнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Назаров тўпни қайтарди! 



45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

44. Огоҳлантириш. "Олимпик". Фарруҳ Мухторов

34. ЗАРБА! Фарруҳ Мухторовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

31. Огоҳлантириш. "Олимпик". Достонбек Турсунов

27. ГОООООООООООООООООЛ! Азизбек Турғунбоев гол урди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди ва ВАР ёрдамида гол бекор қилинди!



22. ГОООООООООООООООООЛ! Фарруҳ Сайфиев қарши ҳужумдан кейин ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Унга тўпни Черан узатганди. 




19. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков

15. ВАР ЧЕТЛАТИШ! "Пахтакор". Икром Алибоев. Рақибига нисбатан оёғининг таг қисми билан ўйнагани учун Алибоев четлатилди! 




8. ЗАРБАААААААААААААААА! Мамасидиқов!!! Чап қанотда Турсунов узатган тўпни Мамасидиқов дарвозага тўғрилади, тўп устунга тегиб майдонга қайтди! 




5. ГОООООООООООООООЛ! Русланбек Жиянов жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.



3. ЗАРБА! "Олимпик"нинг ҳужуми, Мухторовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси Қувватовга қийинчилик туғдирмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика