Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)
12 авг 20:05
Новости
Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)
Суперлига
15-тур
OKMK Клейди Даци - 18' Суперлига. Тур 15 12/08/2024, 19:00
Навбахор
ОКМК – "Навбаҳор" 1:0 (LIVE)
12 август. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Гол: Клейди Даци 18'
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Хушнуд Суюнбоев
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Диёр Хотамқулов
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Клейди Даци, 28.Арихиро Сентоку, 30.Аброр Саримсоқов.
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 14.Азизбек Баҳрамов, 18.Азиз Холмуродов, Клепач, 21.Саидафзалхон Ахроров, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Али Абдураҳмонов, 77.Нодирбек Абдураззоқов, 99.Иракли Рухадзе.
"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 77.Аброр Исмоилов.
Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 17.Руслан Жиянов, 24.Достон Абдулхаев, 27.Жаҳонгир Турсунов, 55.Комил Тожиддинов, 88.Асад Жўрабоев, 99.Элбекжон Йўлчиев.
Огоҳлантириш: Гиорги Никабадзе (24).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
50. Ивановичнинг узатмасидан кейин ҳеч ким тўпга етиб бора олмади.
48. Клейди Даци Аҳмедовни ортда қолдирди, аммо Филип Ивановичга дуч келиб, дуэлда енгилди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!
45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. ОКМК чап қанотдан олдинга ўтишга уринди, кейинроқ ҳужум ўнг қанотга кўчди. Аҳмадалиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин "Навбаҳор" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.
40. Сияваш Ҳақназарига тиббий ёрдам кўрсатилади, у жарима майдончаси ичида Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб кетганди.
36. Жавоҳир Илёсов узатиб берган тўп Санчесга қадар етиб келди, аммо унга нисбатан қоида бузилди.
30. Ууух! Сияваш Ҳақназарининг хавфли зарбасига аниқлик етишмади, у собиқ жамоадошларини оғир авҳолга солиб қўйишига бир бахя қолди.
27. Ҳакам VAR мониторига борди ва эҳтимолий қизил карточкани текшириб кўрди. Давом этамиз.
24. Илёсовга нисбатан қўполлик ишлатган Никабадзе огоҳлантирилди.
23. Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
18. ГОЛ! Азим Аҳмедовнинг қўпол хатосидан сўнг тўп олмалиқликлар ҳужумчиси Клейди Дацига келиб тушди ва у бемалол дарвоза томон зарба бериб, ҳисобни очди – 1:0!
17. Аброр Исмоиловдан Искандеров томон пас, аммо наманганликлар хавбеки тўпни ўзига бўйсундиришда муаммога дуч келди, олмалиқликлар томонидан хавфнинг олди олинди.
13. Одилжон Ҳамробеков Никабадзени бирга-бир ҳолатга чиқариб юбормоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.
11. Миржамол Қосимов майдон марказидан олдинга интилаётган Сияваш Ҳақназарига нисбатан қоида бузди.
8. Уууух! Жамшид Искандеровнинг қулай позициядан йўллаган хавфли зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Қандай вазият! "Навбаҳор"дан қойилмақом ҳужум!
5. Аброр Исмоилов ҳимоячиларни устамонлик билан алдаб ўтиб, хавфли вазият содир қилди ва жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлади.
3. Ҳар икки жамоа дарҳол ҳужум ташкил этди ва ўйин анча-мунча фаол кечишига шама қилишмоқда.
1. Учрашув бошланди!
Комментарии