RU

Последние новости

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  3 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  18 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  8 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  127 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  3 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  117 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

Суперлига. "Пахтакор" Намангандаги қизғин баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" Намангандаги қизғин баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган марказий баҳсн якунланди.

Coca Cola Суперлигаси  16-тур

Наманган. "Марказий" стадиони. 20:00

"Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:2

Голлар: Драган Черан 30', Муҳаммадқодир Ҳамралиев 44', Тома Табатадзе 68'

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

AVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Бекзод Арипов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов 22'), 8.Жасур Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов 57'), 10.Жамшид Искандеров (21.Темирхўжа Абдухолиқов 46'), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич (4.Азим Аҳмедов 90'), 27.Шаҳбоз Жўрабеков (13.Филип Иванович 46'), 91.Тома Табатадзе. 

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффар Мўминов, 24.Даврон Ҳошимов, 39.Шоҳруҳ Худойбергенов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев, 10.Драган Черан (с), 17.Достон Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73'), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов 46'), 77.Дилшод Саитов (34.Фарруҳ Сайфиев 46').

Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 4.Достон Турсунов, 20.Ҳожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 40.Кими Мерк.

Огоҳлантиришлар: Жасур Яхшибоев 23', Пшемислав Банашак 26', Дониёр Абдуманнопов 37', Драган Черан 41', Одилжон Ҳамробеков 75'


90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Турғунбоев дарвозабон билан қарийб бирга бир вазиятга чиқди, бироқ имкониятдан фойдалана олмади.

90+6. Ҳаволатиб узатилган тўпни Холдорхонов боши билан дарвозага йўллай олмади.

90+1. Милош Милович дарвозагача бўлган 3 метр масофада боши билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

86. Санжар Қувватов тўпни ушлашда хатога йўл қўйди. 

84. Драган Черанга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бабаян ўз шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

72. Мезбонлар ҳисобни қисқартиргач ҳужумлар уюштиришда тинмаяпти. Абдуманноповнинг бош билан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.

Чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпга "Навбаҳор"нинг икки футболчиси зарба беришга уринди, ўхшамади, Табатадзе эса оёқларини қўйиб зарба берди ва гол урди!

68. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Наманганликлар ҳисобни қисқартирди!

61. Мезбонлар тинмаяпти, ўйин темпи жуда юқори!

58. Турғунбоев дарвозага яқин масофадан зарба берди, бироқ бирозгина ноаниқ бўлди.

54. Жарима зарбасидан тепилган тўпни Қувватов ушлаб олди.

50. Абдуманноповнинг дарвоза томон тепган тўпни дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

47. Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам жуда қизиқарли бошланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

"Пахтакор" матбуот хизматининг ёзишича, стадиондаги мухлислар "Пахтакор" раҳбарияти ўтирган меҳмонлар секторига буюмлар улоқтирган. Қўшимча маълумотга кўра, мазкур воқеадан сўнг стадиондаги хавфсизликка масъул вакиллар меҳмонларни ичкарига киришга таклиф қилган.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Бурчакдан узатилган тўпни Муҳаммадқодир Ҳамралиев боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!

44. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Шерлар" Наманганда иккинчи голини уришди!

42. "Навбаҳор"нинг жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди. Табатадзенинг бош билан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.

37. Абдуманнопов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ушбу вазият симулация деб баҳолади ва сариқ карточка кўрсатди. 

33. Мезбонлар гол ўтказиб юборганларидан сўнг ўйин янада қизимоқда.

Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади ва гол урди! 

30. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Драган Черан ҳисобни очди!

27. Бабаян майдондан чиқиб кетган тўпни оёқ билан тўғрилаб юборди. Ҳакам унинг олдига келиб оғзаки тушунтиришларини берди.

26. Банашак наманганликлар дарвозабони билан иккинчи марта тўқнашди ва огоҳлантирилди.

22. Мажбурий ўзгариш: Остон Ўрунов ўрнига Дониер Абдуманнопов тушди.

20. Остон Ўрунов жароҳат олди. Шифокорлар уни алмаштиришни сўрамоқда.

17. Ҳужумлар уюштириш бироз тўхтаб қолди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказишмоқда.

11. Остон Ўруновнинг чап қанотдан узатган тўпини Жасур Яхшибоев дарвозага кирита олмади.

10. Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

6. Ҳамдамовнинг узоқдан тепган тўпини Юсупов ушлаб олди.

4. Драган Чераннинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

3. Баҳснинг дастлабки дақиқалари жуда ажойиб бошланди. Жамоалар тезда ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда, мухлислар ҳам стадионни "ёндиришмоқда"!

1. Ўйин бошланди! Баҳсга ўз белгиланган вақтидан 9 дақиқа ўтиб старт берилди. 

Соат 20:00. "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашув ўз белгиланган вақтида бошланмади. Майдонга футболчи ва ҳакамлар тушиб келишгани йўқ.

Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашувини томоша қилиш учун "Марказий" стадионида мухлислар тўлиб-тошмоқда!

- Учрашув 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика