RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришиб, 1-даврани пешқадам сифатида якунлади Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришиб, 1-даврани пешқадам сифатида якунлади

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

НАВБАҲОР – БУХОРО 1:0

1 июль. Наманган. "Марказий" стадиони. 20:00 

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев 

AVAR: Анвар Маражабов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Милош Милович, 81 (1:0)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев (31.Лука Чермель, 82), 8.Жасур Яхшибоев, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (11.Шоҳрўз Норхонов, 78), 77.Асадбек Собиржонов (17.Аброр Исмоилов, 46)

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев (c), 9.Алeксандр Касьян (28.Соҳиб Муҳаммадиев, 60), 14.Рустамжон Абдуҳамидов (24.Сардор Иззатов, 56), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 25.Аббосжон Отахонов (15.Обид Жўрабоев, 35), 70.Алeксандар Станиславлевич, 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всeволод Нихаев, 91.Асилжон Бeгимқулов, 99.Жавоҳир Рўзиев (77.Файзулло Жуманқўзиев, 56)

Огоҳлантириш: Фарруҳжон Иброҳимов (23), Сардор Қобулжонов (39), Жасур Яхшибоев (45), Асилжон Бeгимқулов (53), Жамшид Искандеров (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милович бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

76. Исмоилов тепган тўп стадион тепасида сўроқсиз учиб юрган қушларни қува кетди.

72. Болтабоев бир рақибини алдади, иккинчисиниям алдади, кейин дарвоза бағрига кириши лозим бўлган тўп уни алдаб кетди.

69. Аброрррррр... Тилимни тишлаб олдим.

67. Жокичнинг стандартган тепган тўпи олдида UzAirways ҳам булут эшолмайди.

66. Болтабоевни "чопишди". Оёқ билан.

63. Голбан, Голдан... Қисақаси, Голбаннинг зарбаси голдан нишона бермади.

54. Станиславлевич рақиб жарима майдонида бир рақибини алдади, иккинчисини пойида тиз чўктирди, учинчисида эса эртак яхшилик билан тушамади.

50. Рақиб посбони қаршисида ёлғиз қолган Абдуҳамидов тепсамми, тепмасамми, тепаман-эй, балки алдасамчи дея ўйланиб олгунга қадар "Навбаҳор" ҳимоячиси унинг қаршисига етиб келди. 

47. Жокич жарима майдонига узатилган тўпга боши билан зарба йўллаган ҳолда дарвоза қолиб, бурчакдаги байроқни нишонга олишга уриниб кўрди. Қойил.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

15 дақиқа

45+2. Қобулжонов тўпга отилиб, жамоасини голдан қутқариб қолди, аммо либосини лойдан қутқариб қололмади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

38. Собиржонов... иложи борича, танаффусгача стадиондаги мухлисларнинг мазкур вазият реакциясига қулоқ солмай туришни маслаҳат бераман.

32. Яхшибоев қулай вазиятда рақибидан тўп суради, аммо бироз бўй ҳам сўрамади.

26. Станиславлевич майдонда у ёқдан бу ёққа ағанаб ётибди, ҳакам эса телефонда ким биландир гаплашмоқда.

23. Фарруҳжон Иброҳимов ҳужумга отланаётган Абдухолиқовни бағрига босгани учун огоҳлантирилди.

18. Искандеровнинг супер узатмасидан кейин Собиржонов суперзарба билан ҳавони тепди.

17. Яхшибоев дарвоза ортидаги болакайга аниқ узатма амалга оширди.

15. "Бухоро"нинг биратўла икки нафар футболчиси майдонда осмондаги юлдузларни санамоқда.

11. Голбан фамилиясининг дастлабки бўғинига яраша ҳаракат амалга ошира олмади. 

9. Искандеровдан қўллаш мумкин бўлмаган усул билан тўпни олиб қўйишди, шу боис яна стандарт юзага келди.

6. "Навбаҳор" футболчиси Станиславлевични тулпор дея тасаввур қилиб юборгани учун жарима зарбаси белгиланди.

4. Убайдуллаевнинг бели оғриб қолди. Ёмон иш қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди. Ё ҳакам ҳуштагини кеч чалди, ёки Абдухолиқов эрта зарба бериб юборди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар кўк, меҳмонлар оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Наманганда Суперлиганинг қолдирилган 8-турида доирасида учрашув гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика