RU

Последние новости

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  35 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  21

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларини сифатли бошқарилишини таъминлаш мақсадида, бир қатор чора тадбирлар амалша оширилмоқда.

Ана шу мақсадда “Бунёдкор” стадионида Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Суперлиганинг 3та тури давомида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев йиғилганларга ҳакамлар томонидан Суперлига учрашувларида йўл қўйилган хатоларни намойиш қилиб, келгуси учрашувларда бу каби хатоларнинг олдини олиш ва ҳакамлик борасида камчиликларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилиши керак бўлган зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз юритишди.

Куннинг иккинчи қисмида Суперлига ҳакамлари учун майдонда турли баҳсли вазиятлар яратилди. Ҳакамлар эса бу вазиятлар бўйича қарорлар чиқаришди. Барча жараён видеотасвирга олиниб, кейин ҳакамларга секинлаштирилган ҳолда вазиятлар намойиш қилинди. Ҳар бир ҳакам қарор чиқариш жараёнида йўл қўйган камчиликларини кўриб, ўзи учун тегишли хулосалар чиқариб олди.

Бу каби йиғилишлар мавсум давомида мунтазам равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика