RU

Последние новости

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  3 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Суперлига. Чиройли голлар урилган ўйинда "Динамо" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади Новости

Суперлига. Чиройли голлар урилган ўйинда "Динамо" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Динамо" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" - "Сурхон" 3:0 (ТУГАДИ)

26.09.2024 (пайшанба).

“Динамо” стадиони. Самарқанд

18:30

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов, Зокир Сапоев;

ВАР ҳаками: Розиябону Юсупова

АВАР: Элнур Дониёров

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

КомиссарВладимир Назаров.

Гол: Анвар Хожимирзаев 55 1:0, Ҳислат Ҳалилов 81, 2:0, Салим Мустафоев 90, 3:0

"Динамо":  13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (8. Ҳислат Ҳалилов, 73), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх, 10. Жоэль Кожо, 17. Салим Мустафаев, 20. Ратиньо, 21. Анваржон Хожимирзаев (14. Баҳодир Насимов, 89), 22. Санжар Шоаҳмедов ( 9. Хумоюнмирзо Иминов,57), 44. Душан Мийич ( 4. Муҳаммадали Турсунов, 89), 70. Майкон Дуглас (77. Воҳиджон Оқбўтаев

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов,11. Маркос Кайк,  18. Дилшод Раҳматуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов, 

"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 3. Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 5. Жамалиддин Хожаниёзов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Тамирлан Жамалутдинов ( 6. Беҳзод Шамсиев,46), 10. Дмитрий Плетнёв, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов ( 2. Бобиржон Асқаров, 46)

Захира: 25. Максим Муркаев, 14. Сарвар Абдуҳамидов, 15. Диёр Рамазонов, 22. Жавоҳир Жўраев, 80. Диёрбек Жалолиддинов, 98. Фарруҳ Икрамов, 99. Камрон Саидазимов.

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Абдусаломов, Нодирхон Неъматхонов ("Сурхон"), Жоэль Кожо ("Динамо")

Четлатиш: Достон Турсунов ("Сурхон")

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90. ГОЛ. ЯНА БИР ЧИРОЙЛИ ГОЛ. Салим Мустафоев аниқ зарба билан Мерганов дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

89. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Душан Мийич ўрнига Муҳаммадали Турсунов, Анвар Хожимирзаев ўрнига Баҳодир Насимов тушди.

81. ГОЛ. ЧИРОЙЛИ ГОЛ. Захирадан майдонга тушган Ҳислат Ҳалилов аниқ ва кучли зарба билан дарвозабоннинг устидан тўпни тушириб қўйди. Ижро жуда мукаммал! 

80. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Гол инобатга олинмади. 

78. ГОЛ. "Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожо Мустафоевдан тўпни қабул қилиб олиб аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. ВАР вазиятни кўрмоқда. 

78. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Нодирхон Неъматхонов

77. ЗАРБА. Анвар Хожимирзаев жарима майдончаси ичида зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

73. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Дуглас Майкон ўрнига Воҳиджон Оқбўтаев тушди. 

71. ЗАРБА. Анвар Хожимирзаевдан ажойиб техник ҳаракатлар ва кучли зарба. 

69. Жаҳонгир Абдусаломовнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

65. ОГОҲЛАНТИРИШ ."Динамо", Жоэль Кожо. 

62. Жоэль Кожо бирга бир вазиятда "Сурхон" дарвозасини ишғол қила олмади. 

57. Гол инобатга олинди. 

55. ГОЛ. Анвар Хожимирзаев "Динамо"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Дугласнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни Хожимирзаев дарвозага йўллади. Ҳакам эса ВАРни тингламоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Тамирлан Жамалутдинов ўрнига Беҳзод Шамсиев, Асадбек Каримов ўрнига Бобиржон Асқаров тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ЧЕТЛАТИШ. Ҳакам вазиятни ВАРда ўзи кўрди ва қарорини ўзгартирди.  Достон Турсуновга қизил карточка кўрсатилди.

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Достон Турсунов. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрди. 

41. "Динамо" ҳужумчиси Анвар Хожимирзаев тезкор ҳаракатлар билан рақиб жарима майдончаси ичига кириб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Ҳакам учрашувни давом эттиришни айтди. 

33. Жоэль Кожо қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Жаҳонгир Абдусаломовга сариқ карточка кўрсатилди. 

25. ЗАРБА. Хожимирзаев Неъматхонов ва Шербўтаевни алдаган ҳолда дарвозага зарба берди. Зарба хавфли лекин ноаниқ.

21. ЗАРБА. "Сурхон" ҳужум ташкил қилди. Плетнёвнинг узатмасидан сўнг Ҳамиджонов зарба берди. Ягудин тўпни ушлаб олди. 

15. "Динамо"дан яна қарши ҳужум. Анвар Хожимирзаев катта тезликда олдинга ўтди. Уни рақиб футболчилари тўхтатиб қолди. 

12. "Динамо"нинг қарши ҳужумини "Сурхон" ҳимоячилари қайтарди. 

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. "Сурхон" жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 18:30да старт олади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика