RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  99 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Суперлига. "Динамо" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди Новости

Суперлига. "Динамо" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 5-дақиқасида Элгужа Григалашвили рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Григалашвилининг ўзи амалга оширди, марказга кучсиз йўллаган зарбани Ботирали Эргашев ушлаб олди. Кейинги дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов қарши ҳужумда жазолаши мумкин, аммо зарба юқори кетди.

7-дақиқада чап қанотдан Григалшвилининг узатган тўпини Алишер Саноев дарвозага йўллади - 0:1. 

13-дақиқада Эминов ошириб берган тўпни Қадамбой Нурметов дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:1. 

20 - Хавфли вазият! Бобур Қосимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

52-дақиқада Хуршиджон Олимов чап қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Алишер Саноев тўпни хотиржам тарзда тўхтатиб, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

72 - Воҳид Шодиев! Жасур Азимов етказиб берган тўпни голга айлантира олмади... Зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

74-дақиқада мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Оширилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади, дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни Амиржон Сафаров дарвозага аниқ йўллади - 2:2.

76-дақиқа. Салим Мустафоев ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва зарба беришга уринди. Ноаниқ. 

77-дақиқада Дилмурод Каримов!!! Тўпни дарвоза устуни қайтарди!!!

80-дақиқа Хуршиджон Олимовнинг 16 метрлардан йўллаган зарбаси кутилганидек чиқмади.

81-дақиқада Жўрабек Ўриновнинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини Макосин қайтаришнинг уддасидан чиқди.

86-дақиқада Григалашвилининг кучли зарбасини Ботирали Эргашев қайтариб юборди.

88-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

90-дақиқада "Динамо"нинг давомли ҳужуми Дилмурод Каримовнинг зарбаси билан якун топди. Макосин тўпни эгаллаб олди.

Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 



Суперлига, 10-тур
"Динамо" — "Қизилқум" 2:2
25 май 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:45
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Алишер Саноев 7, - 0:1 (Элгужа Григалашвили). Қадамбой Нурметов 13, - 1:1 (Сардор Эминов). Алишер Саноев 52, - 1:2 (Хуршиджон Олимов). Амиржон Сафаров 74, - 2:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Элгужа Григалашвили 6 (дарвозабон)

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Локаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов, 16.Бобур Қосимов (14.Воҳид Шодиев, 59), 20.Сирож Ҳамроев (44.Дилмурод Каримов, 55), 23.Сардор Эминов, 24.Жасур Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохрух Абдураҳмонов (10.Амиржон Сафаров, 67).
Захира: 12.Шохруҳ Эшбўтаев, 5.Аваз Агалиев, 9.Низомжон Норов, 21.Дамир Темиров, 26.Комил Шарофутдинов, 39.Максимилиан Фомин.

"Қизилқум": 22.Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (36.Хуршиджон Олимов, 46), 23.Шерали Жўраев (28.Сардор Жаҳонов, 81), 25.Азизбек Усмонов, 30.Элгужа Григалашвили, 44. Мақсуд Каримов (14.Файзулла Қамбаров, 73).
Захира: 1.Евгений Черемисин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 97.Суҳробжон Ярашов, 99.Ариагнер Смит Медина.

Огоҳлантиришлар: Хуршиджон Олимов 54, Мақсуд Каримов 63, Сардор Жаҳонов 86.


Динамо

Кадамбой Нурметов - 13', Амиржон Сафаров - 74'

Суперлига. Тур 10

25/05/2019, 17:45

2
:
2
Завершен

Кызылкум

Алишер Санаев - 7', Алишер Санаев - 52'

45'
90'
13'  Кадамбой Нурметов
13'  Сардор Эминов
74'  Амиржон Сафаров
7'  Алишер Санаев
7'  Элгужа Григалашвили
52'  Алишер Санаев
52'  Хуршид Олимов



Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика