RU

Последние новости

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  10 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди Новости

Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига 10-тури доирасидаги учрашув поёнига етди.

Суперлига

10-тур

"Бухоро" – "Динамо" 2:2 

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 65', Фране Икич 74' – Анвар Ҳожимирзаев (Ойбек Ўрмонжонов) 34', Хислат Халилов 87'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Кристина Середа

Комиссар: Ойбек Икромов 

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (94.Фране Икич, 64), 7.Муҳаммадсафо Фозилов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 36), 10.Шоҳруз Норхонов (14.Маҳмуд Жўрабоев, 90), 17.Жавоҳир Рўзиев (8.Анвар Жўраев, 90), 19.Билол Туплиев (77.Асилбек Қаюмов, 64), 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Ҳусайн Эргашбоев, 23.Азамат Шомуродов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 65), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (5.Дуглас Майкон, 65), 17.Салим Мустафоев (8.Санжар Қодирқулов, 77), 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев, 25.Ойбек Ўрмонжонов, 88.Марко Станоевич (11.Хислат Халилов, 77).

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24.Муҳсин Бозоров.

Огоҳлантириш: Фране Икич (86).

МАТНЛИ ТРАНЛСЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Тўп Жўрабековнинг зарбасидан кейин Ўрозовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Бироқ VAR ҳакамга пенальти йўқлиги ҳақида хабар берди. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди. 

90. "Бухоро"да 2 та алмаштириш: Норхонов ўрнига Жўрабоев, Рўзиев ўрнига Жўраев учрашувни тугатиб қўяди. 

87. ГОЛ! Хислат Халилов ҳимоячидан қайтган тўпни ўнг оёқда дарвоза томон йўллади, чамаси 13 метрдан дарвоза ишғол қилинди – 2:2! 

86. Фране Икич қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

86. "Бухоро" ҳатто "аут"ни отишга ҳам шошилгани йўқ. "Динамо" томони бундан норози бўлмоқда. 

83. Жавоҳир Рўзиев Ратиньога нисбатан фоль ишлатди. Бу пайтда эса Боймуродовга тиббий ёрдам зарур. У елкасини ушлаб ўтирибди. 

82. Энди Сардор Қулматов майдонда ётибди, такрорий лавҳага Абдураҳмонов ҳатто унга тегмаганини кўрсатди. 

80. Қаюмов тўқнашувда иштирок этди ва тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди. 

77. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Мустафоев ўрнига Қодирқулов, Станоевич ўрнига Халилов майдонга тушди. 

74. ГОЛ! Қаюмовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Икич дарвозага киритди – 2:1! 

72. Ҳожимирзаев тўп билан кураш чоғида Пўлатов билан тўқнашиб кетди, Ҳожимирзаев бурчак зарбаси сўради, бироқ ҳакам эркин зарбани кўрсатди. 

70. Қаюмов тўпни ўзлаштириш вақтида қўли билан ўйнади, ҳакам буни пайқаб қолди. 

65. ГОЛ! Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жўрабеков кучли зарбаси орқали дарвозага жойлаб қўйди – 1:1!

65. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Мираҳмадов ўрнига Абдураҳмонов, Фрайдей ўрнига Майкон баҳсни давом эттиради.  

64. "Бухоро"да 2 та ўзгариш: Туплиев ўрнига Қаюмов, Хайруллаев ўрнига Икич туширилди.  

62. Хайруллаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

60. Зарба! Ҳожимирзаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали Боймуродовга кучсиз ҳолда етиб борди. 

59. Уууух! Станоевичнинг бурчак зарбасидан берган зарбасини Отабек Боймуродов қайтаришга эришди. 

57. Майдонга қайлардандир турли целлофанлар учиб келмоқда. 

55. Зарба! Хайруллаев зарбаси орқали Ягудиннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон пастки бурчакка кетаётган тўпни илиб олди. 

53. Ҳожимирзаевнинг ичкарига ошириб берган пасини ҳимоячилар бартараф этишди. 

50. Норхоновдан қўполлик. Ҳужумчи Ратиньонинг оёғини босиб олди. 

49. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Пўлатов дарвозага йўллашга уриниб кўрди, зарба анча ноаниқ.

47. Кучли шамол орқали бутун Тошкент чанг остида қолди. Бу нарса "Жар" стадионида ҳам сезилмоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+5. Чирьякнинг жарима зарбаси орқали оширган пасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай майдондан чиқиб кетди. 

45+3. "Бухоро"нинг ҳужумдаги ишлари бироз юришмаяпти, аммо илинж бор. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Норхонов ва Ўрозов майдон ташқарисида тўп учун талашиб, бироз баҳслашди. Ҳакам ҳар икки футболчига тушунтириш берди. 

40. Норхонов майдон марказига яқин жойда Кучеренкога нисбатан қўполлик ишлатди. 

36. "Бухоро"да ўзгариш: Фозилов ўрнига Жўрабеков туширилди. 

34. ГОЛ! Ўрмонжоновнинг ерлатиб берган пасидан кейин Ҳожимирзаев тўхтатмасдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди – 0:1!

31. Ууух! Ўрмонжоновнинг пасидан кейин кутилмаганда Фрайдей чап оёқда зарба йўллаб қолди, ноаниқ. Аслида пас Ҳожимирзаев томон келганди, бироқ Ричард буни инобатга олмади ва Анвар билан туртилиб кетди. 

28. Ойбек Ўрмонжоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп тўғри бориб Отабек Боймуродовга келиб тушди. 

24. Футболчиларга сув ичиб олиш имконияти берилмоқда. 

21. Сардор Қулматов Анвар Ҳожимирзаевни йиқитишга мажбур бўлди. 

19. Ууух! Чирьяк стандартни ўзи амалга ошириб, ичкарига пас узатди. Норхоновнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо аниқлик етишмади.

18. Мустафоев Чирьякка нисбатан қоидани бузди ва жарима белгиланди. 

17. Бухоролик мухлислар севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ўйин темпи эса у қадар юқори эмас. 

14. Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе учрашувни бевосита "Жар"да кузатиб бормоқда. 

12. Боймуродовга ёрдам кўрсатилди ва жарима зарбаси белгиланди, Фрайдейга дарвозабонга нисбатан қоида бузган деб топилди. 

10. Отабек Боймуродов тўпни илиб олиш чоғида жарима майдончаси ичидан ташқарига чиқиб кетди, аммо жабрланганини айтиб, шифокорларни ёрдамга чақирди. 

9. Жаҳонгир Ўрозов ўнг қанот ҳужумидаги Ричард Фрайдейга узун пасни амалга оширди, ноаниқ. Легионер футболчи шеригига зўр деб қўйишни унутмади. 

7. Пўлатов майдон марказига яқин ҳудудда тўпни эгаллаётган Ҳожимирзаевга нисбатан қўпол ўйнади. 

3. Зарба! Қанотдан ошириб берилган тўпни Қулматов дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, аммо тўп дарвозага қадар етиб бормасдан ҳимоячига тегиб қайтди. 

2. Ўрозов катта тезликда олдинга бораётган Норхоновни ушлаб қолди, ўйиндаги илк фоль. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:00 да старт олади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

+5   
17 мая 20:05:09
Qirol Zidan
Насиб бўлса, Динамо совриндор бўлади.
+2   
17 мая 20:21:40
Sharifbek Buriev
Хакам уйнагани бермади
+2   
17 мая 20:20:21
Sharifbek Buriev
Хакам жуда йомон уйин утказди агар уни хакам дея олсаг агар супер лига савиясига умуман тугри мелмайди бунака хакамлар
+2   
17 мая 18:55:56
Otabek Sidikov
Динамо биринчи маглубиятини БУХОРОдан Кабул килиб олади иншооллох.
+2   
17 мая 18:55:54
Мирик с Бухары
Ахли Самаркандба а Бухоро салом. Бачо "Динамо" ба гап нест. Аз таки дил омад мегуем.
+2   
17 мая 18:12:48
MiRsHoD BuXaRa
Bugun xudo xoxlada galaba qozonamiz olga Buxoro
+2   
17 мая 17:50:01
Абдурахмон Вахобов
ОЛГА ДИНАМО ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИДА УЙНАШ НАСИБ ЭТСИН ИЛОХИМ
+2   
17 мая 17:43:23
Азик Asian
Айни вактда Динамо жуда яхши формада ва унданда яхши кайфиятда. Динамога факат омад ва каттарок хисобда галаба тилайман. Олга ДИНАМО !!!
+1   
17 мая 22:11:06
Fast TV
Ответ на комментарий пользователя Otabek Sidikov
Динамо биринчи маглубиятини БУХОРОдан Кабул килиб олади иншооллох.
Динамо меҳнат қиляпти, кейинги мавсум Бухоро, Шуртан Хоразм про лигага қайтади.
+1   
17 мая 20:19:55
Sharifbek Buriev
Хакам жуда йомон уйин утказди агар уни хакам дея олсаг агар супер лига савиясига умуман тугри мелмайди бунака хакамлар
+1   
17 мая 19:39:03
Мирхан
ДИНАМО СОВГА КИЛДИ ОЧКО ... 100 %
+1   
17 мая 18:54:39
Азик Asian
Бузоро шунчаки куча футболи уйнаяпти,Бакоев даврида Сугдиенада хам шунака эди,яьни жисмоний куч ишлатиб ракиб жамоа уйинчисини сафдан чикариш. Сугдиенани расво килганди Улугбек Бакоев энди навбат Бухорога шекилли.
+1   
17 мая 18:14:03
mirabzal
Олга бухоро бугунги уйинда бухорога омад
   
18 мая 08:17:38
mirabzal
Бухоро 2 очко йокотди
   
18 мая 05:06:33
LEVERPUL.
Ответ на комментарий пользователя Otabek Sidikov
Мабодо Динамо тушиб колсачи про лига .Унда нима дейсиз.БУХОРО хам падарка эмас проста хозир стадиони йук Бир оз сарсон булиб колди хали БУХОРО уз сузини айтади .Жужани кузда санаймиз.
Paslar bilan paslashmang do'st
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика