RU

Последние новости

13:33Breaking! Клопп мураббийликка "Реал" устози сифатида қайтиши мумкин  4 13:04Левандовски Пушкашнинг рекордини янгилади  2 12:36Ла Лига ҳакамлик бўйича бир қатор ўзгаришлар қилмоқчи  0 12:09Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"  9 11:44"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи  0 11:18Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати тугади. Эрон – чемпион!  5 10:56МЮ «Барселона» футболчисини дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячига айлантирмоқчи  4 10:25Криштиану Роналду АПЛ жамоаси билан бир ойлик шартнома имзолаши мумкин  9 09:53«Манчестер Сити» етакчиси жароҳат олди  0 09:20Файзуллаевнинг ўзи «Галатасарой»нинг қизиши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:47Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Борнмут»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  21 08:15Терма жамоамизнинг яна бир етакчисига Туркиянинг ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  12 07:46ЦСКА Файзуллаевга Туркия клуби қизиққанига муносабат билдирди  11 07:20Англия кубоги. «Манчестер Сити»нинг ярим финалдаги рақиби маълум  7 01:45А Серия. Марказий ўйинда "Наполи" ўз уйида "Милан"ни мағлуб этди  0

Суперлига. "Бунёдкор" суперголлар ва пенальтилар ижро этилган ўйинда "Сурхон"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" суперголлар ва пенальтилар ижро этилган ўйинда "Сурхон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" ўйини якунланди.

Суперлига 

3-тур

"Бунёдкор" – "Сурхон" 3:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Азамов, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Авазбек Абдуллаев

Комиссар: Ферузбек Ғаниев

Голлар: 1:0 – 43, Луис Качорри (Музаффар Олимжонов), 2:0 – 73, Имеда Ашортиа (пенальти), 3:0 – 90, Луис Качорри, 3:1 – 90+10, Муҳаммадали Абдураҳмонов (пенальти)

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (6.Бобурбек Юлдашев, 74), 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 85), 9.Имеда Ашортиа (57.Амир Тўрақулов, 85), 15.Марко Бугарин, 22.Азизбек Амонов (30.Сардор Абдунабиев, 64), 25.Итсуки Урата, 74.Луис Качорри, 77.Музаффар Олимжонов (23.Асадбек Раҳимжонов, 64).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 19.Фарруҳ Қодиров.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 74), 10.Дмитрий Плетнёв, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 17.Жаҳонгир Абдусаломов (19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 82), 21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 27.Асилбек Жумаев (9.Кирилл Колесниченко, 82), 66.Беҳруз Шайдулов (26.Беҳруз Шукуруллаев, 76)

Захира: 1.Артём Потапов, 15.Диёр Рамазонов, 18.Нодир Абдихолиқов, 22.Жавоҳир Жўраев, 88.Дмитрий Кратков.

Огоҳлантиришлар: Абдуғафур Ҳайдаров (23), Одил Ҳамробеков (26)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+10. ГОЛ! Муҳаммадали Абдураҳмонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди!

90+9. Пенальти! Ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томони пенальти белгилади. Мезбонлар ҳимоячи ўз жарима майдонида тўпни қўл билан ўйнаган эди.

90+7. Ҳакам "Бунёдкор" дарвозасига белгиланиши мумкин бўлган эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

90+3. Качоррининг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди, қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Качорри ўз дублини расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

88. Мезбонлар ҳужуми ноаниқ зарба билан поёнига етди.

85. "Бунёдкор" таркибида ҳам икки ўзгариш бўлди.

82. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

1210 нафар томошабин бугунги учрашувни кузатиб бормоқда.

78. "Сурхон" хавфли ҳужум ташкил этди. Чап қанотдан оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси қийинчилик билан қайтарди.

73. ГОЛ! Ашортиа пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди!

72. Мезбонларнинг бурчак узатмасидан "Сурхон" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бурчак узатмасидан сўнг тўп Мирқодировнинг қўлига тегди.

70. "Бунёдкор" стандарт вазиятга эга бўлди. Шролер томонидан йўлланган зарбани "Сурхон" дарвозабони қайтарди. 

68. Хавфли вазият! "Сурхон" футболчилари томонидан ижро этилган бурчак зарбаси мезбонлар қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи уринишда эса Абдунабиев тўпни ушлаб олди.

67. "Сурхон" чап қанотдан ҳужум ташкил этди ва якунда бурчак зарбаси ишлаб олди.

64. Ҳамробеков подкат орқали рақиб ҳужумини бартараф этди.

64. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. 

63. "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми Амоновнинг тўпни ноаниқ тўхтатиши оқибатида барбод бўлди.

59. Зарба. Ҳайдаров рақиб жарима майдонига кириб бориш чоғида зарба йўллади, Абдунабиев тўпни қайтарди.

58. "Бунёдкор" ҳимоячиси Ҳайдаровнинг зарбасига "блок" қўйди. 

57. "Бунёдкор"нинг бурчак узатмаси Бугариннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

53. Ҳакам қарори ўзгармади, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади.

50. Ҳакам ВАР мониторидан "Бунёдкор" футболчисининг эҳтимолий четлатишини кўриб чиқмоқда. Нормуродов тўп учун курашда Дмитрий Плетнёвга қарши хавфли ўйин намойиш этганди.

49. Ҳайдаров тўп учун курашда бир рақибини ортда қолдириб, Абдусаломовга пас берди, аммо шеригининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

48. Олимжоновнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси блок қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарба хавфли чиқмади, Абдунабиев хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОЛ! Качорри олис масофадан "Сурхон" дарвозасини аниқ нишонга олди!


42. Качорри Шамсиевдан қочиб кетди, аммо Неъматхоновдан ўтиб кета олмади.

40. Зарба! "Бунёдкор" футболчисининг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига меҳмонларнинг бир йўла икки ҳимоячиси блок қўйди ва тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлади.

40. Шролернинг бурчакдан узатган тўпини Йўлдошев эгаллаб олди.

38. Зарба. Шролернинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

38. "Сурхон"нинг тезкор қарши ҳужумини олдинга чиққан Абдунабиев бартараф этди.

36. Ҳайдаров рақиб жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакамлар ўйинни ташқари ҳолатни қайд этди.

33. Неъматхонов иккинчи қаватда тўп учун курашда устунлик қилиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.

30. Шролернинг жаримадан тепган тўпини Йўлдошев ушлаб олди.

28. "Бунёдкор" футболчиси Музаффар Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

27. Неъматхонов мезбонларнинг қанотдан узатмасини қайтарди.

26. Ҳамробеков қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

23. Ҳужумда рақиб дарвозабонига нисбатан фол ишлатган Ҳайдаровни огоҳлантирди.

21. Шролернинг зарбасидан сўнг тўп рақиб жарима майдонида турган "Сурхон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. 

20. Бугариннинг қўпол хатосидан сўнг Ҳайдаров узоқдан "Бунёдкор" дарвозаси томон зарба йўллади, ноаниқ.

19. Фол. Бугарин марказда рақиб футболчисини йиқитди.

17. Фол. Амонов Жумаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси.

14. Малининг жарима майдонига узатган тўпини Йўлдошев эгаллаб олди.

12. "Бунёдкор" хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси зарба беришга шайланаётган Качоррининг оёқлари орасидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Шамсиев "Бунёдкор"нинг хафли ҳужумини бартараф этди.

8. Шролернинг зарбасига Плетнёв блок қўйди.

7. Зарба! Ашортианинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, тўп Йўлдошевнинг қўлларига бориб тушди.

5. Нормуродов ва Ҳамробеков рақиб ҳужумини йўққа чиқаришда фаоллик кўрсатди.

4. Зарба! Малининг ўнг қанотдан узатмасини Качорри ноаниқ зарба билан йўққа чиқарди.

3. Ашортиа ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилди, аммо Шайдулов бунга йўл қўймади.

2. Нормуродов рақиб ҳужумини бузишда фаоллик намойиш этди.

1. Ашортиа шеригини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда қолдириши мумкин эди, аммо  Йўлдошев ҳушёрликни бой бермади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Сурхон" сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+3   
28 мар 21:39:32
Sadikov Sh.X.
Fevzi ishonch qolmadi senga, bir tiyin o'yin taktikang, kettt bugundan
+3   
28 мар 21:34:30
Sadikov Sh.X.
Fevzi yo'qollll, obro'ying borida ketttt
+3   
28 мар 21:28:11
Farxod Sadullayev
Зудлик билан Февзини алмаштириш керак . Сурхон узокка боролмайди бу тренер билан
+3   
28 мар 19:54:29
229
Давлет Февзиев, ютқасанг Термезга қайтма.
+1   
28 мар 22:36:15
Фарход
Ана шу Токов деган мураббий ( тренер ) ЗУР , лекин хеч ким бош мураббийликга чакирмайди хайронман, вахтида бир неча клубларни олий лигага саклаб колган как дежурный бош мураббий, лекин сезон бошидан бирор клубни бошкарганда
+1   
28 мар 22:06:02
Dreamman
Бахром Давлатов эффекти
+1   
28 мар 21:54:30
Abdusalom Mirzayev
Токов ёки Арслановни қайтариш керак
+1   
28 мар 21:54:16
Rijjol Gayratovich
Тошкентлик хамшахарларимни ва Бунёдкор мухлисларини галаба бн табриклиман.
+1   
28 мар 21:35:04
Abdusalom Mirzayev
Сурхонда ўйин нолку, эссиз анчадан бери Термизда мухлислар кутишаётган эди.
   
29 мар 17:10:45
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Тушунарли, буни биламан. Мен айтмоқчи бўлганим ҳомий маошни вақтида бермагани учун футболчилар ишламасликлари ва оқибатда шу олинмаган маошни кечроқ бўлса ҳам олиши тўғрими, футболчилар ҳам ишламадику. Бирор ишчига маошни кечроқ берса шу ишчи ёмон ишлаши ёки умуман ишламасада кейин барибир шу маошни тўлиқ олиши мумкинми. Энди САВОЛ: Футболчиларни шохи борми?
Илгари жамоага янги келганларни. Бир муддат кўрикдан ўтказиб. Ана ундан кейин мақул келсагина шартнома таклиф қилишарди. Ҳозир футболчилар олдин шартнома тузиб. Ана ундан кейин машғулотларда қатнашишиябди. Ҳозир янги келганлар. 20 кун машғулотларда қатнашиб. Мураббийларни ишончини қозонолмасалап. Мана шу 20 кунлик маошларини талаб қилиб олиш хуқуқига эгалар!
   
29 мар 17:02:38
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Тушунарли, буни биламан. Мен айтмоқчи бўлганим ҳомий маошни вақтида бермагани учун футболчилар ишламасликлари ва оқибатда шу олинмаган маошни кечроқ бўлса ҳам олиши тўғрими, футболчилар ҳам ишламадику. Бирор ишчига маошни кечроқ берса шу ишчи ёмон ишлаши ёки умуман ишламасада кейин барибир шу маошни тўлиқ олиши мумкинми. Энди САВОЛ: Футболчиларни шохи борми?
Қанақа ишламади? Ишлаганлари учун ҳам, шу учта ўйин ютқазишдида. Мана шу учта мағлубият учун ҳам, маошлари тўланилади. Ғалаба ва мағлубият ўз йўлига. Лекин уларни ишлаганлариям ростку!
   
29 мар 16:10:03
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Футболда унақа қонун йўқ. Футболчи яхши ўйнаса. Кўтарма пулларни тўланади. Жамоа ютадими - ютқазадими. Фарқи йўқ. Лекин ўша келишилган маошлари кулуб тўлашга мажбур. Кўриябсизку. Тўланмаган пулларни футболчилар. Судь арбитраж орқалий ундирмб олишиябди!
Тушунарли, буни биламан. Мен айтмоқчи бўлганим ҳомий маошни вақтида бермагани учун футболчилар ишламасликлари ва оқибатда шу олинмаган маошни кечроқ бўлса ҳам олиши тўғрими, футболчилар ҳам ишламадику. Бирор ишчига маошни кечроқ берса шу ишчи ёмон ишлаши ёки умуман ишламасада кейин барибир шу маошни тўлиқ олиши мумкинми. Энди САВОЛ: Футболчиларни шохи борми?
   
29 мар 14:30:47
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Эсимда бор, бизада ҳомий бириктириш " Ўз ҳоҳиши билан мажбурий" бириктирилади. Лекин футболчи кечикиб бўлса ҳам шу пулни олади, лекин натижа йўқ бўлдику, натижа бўлмаса ҳомий кечиктириб бўлса ҳам нега тўлиқ тўлаши керак. Бунда футболчилар барибир ютуқда бўлар эканда. Ўшанга шартномасига ютқазганда ойлик маош қирқиб қолинишини кўрсатиш керак.
Футболда унақа қонун йўқ. Футболчи яхши ўйнаса. Кўтарма пулларни тўланади. Жамоа ютадими - ютқазадими. Фарқи йўқ. Лекин ўша келишилган маошлари кулуб тўлашга мажбур. Кўриябсизку. Тўланмаган пулларни футболчилар. Судь арбитраж орқалий ундирмб олишиябди!
   
29 мар 13:48:05
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Ҳомийларнаям ўзига яраша жавобгарликлари бор. Масалан: ҳомий ташкилот вақтида ҳомийлигидаги клубни таминлаб турмаса. Албатта шунга яраша жавоб беради. Керак бўлса ҳомийлар хомийликдан бош тортишлари ҳам, мумкин. Эсласангиз 2016 йили. Шўртангаз насафни молиялаштиришдан бош тортишганларини эсласангиз керак. Кейинчалик Диёр бошчилигида ПФЛ аралашуви билан. Яна шўртангаз қайта бириктирилди!
Эсимда бор, бизада ҳомий бириктириш " Ўз ҳоҳиши билан мажбурий" бириктирилади. Лекин футболчи кечикиб бўлса ҳам шу пулни олади, лекин натижа йўқ бўлдику, натижа бўлмаса ҳомий кечиктириб бўлса ҳам нега тўлиқ тўлаши керак. Бунда футболчилар барибир ютуқда бўлар эканда. Ўшанга шартномасига ютқазганда ойлик маош қирқиб қолинишини кўрсатиш керак.
   
29 мар 13:42:49
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Футболчиларга фарқи йўқ. Футболчилар билволишган. Қачонки раҳбарият хомийлардан талаб қилишсагина. Ана ўшанда ҳомийлар харакатга тушишади. Агар футболчилар шунақа қилишмаса. Ҳомийлар маошни вақтида тўламай чўзиб юришувради. Бир нарсани унутманг. Жамоалар қачонки ҳусусийлаштирилсагина. Ана ўшанда кулубларни ҳақиқий хўжайинлари жамоа учун қайғуришади. Ҳомийлар бу ҳўжайин эмас. Улар натижа учун жавоб беришмайди. Шунчаки давлат ташкилотлари таминот учун жамоага бириктириб қўйинлган ҳалос!
Сурхон хусусий клуб шекилли
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика