RU

Последние новости

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Суперлига. Биринчи даврада ўзини оқламаган легионерлар. Болов, Литвяков... Новости

Суперлига. Биринчи даврада ўзини оқламаган легионерлар. Болов, Литвяков...

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етди. Демак, айрим масалалар ҳусусида мулоҳаза юритсак бўлади.

Клубларимиз мавсум аввалида ўз сафларини бир нечта хорижлик футболчилар билан тўлдириб олишига одатланишган. Мураббийлар таклиф қилган айрим хорижлик футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдирган бўлса, қолганлари доимгидек билдирилган ишончларни оқламади. Билсангиз, легионер танлаш ҳам бир маҳорат ҳисобланади. Бу борада “Насаф” мураббийи Рўзиқул Бердиев, АГМК жамоаси устози Миржалол Қосимовни қолган жамоаларга ўрнак сифатида кўрсатишимиз мумкин. Афсуски, кўп ҳолларда жамоаларимиз нарихи қиммат, ўйини эса ўзимизнинг маҳаллий футболчилардан ҳам кучсиз бўлган легионерларга таянади. Сўнг эса кетидан бир неча йил пулини тўлайди. Қуйида биринчи давра мобайнида ўзини оқламаган хорижлик футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Павел Голишев – “Навбаҳор”

Қишки трансферлар ойнасининг сўнги кунларида “Навбаҳор” сафига қўшилган россиялик футболчи Павел Голишевни нима сабабдан олиб келинганини фақат Канчельскис билади, холос. Лекин, ўтган давр мобайнида ушбу ўйинчининг жамоага қай томонлама фойдаси тегаётганини сезмадик, майдонга тушган учрашувларида ҳам деярли ҳеч нарса қилгани йўқ. Бунга наманганлик мухлислар ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Ҳар ҳолда унинг ўзимизнинг маҳаллий футболчилардан бирон бир устун жиҳатини кўрмадик, балки жамоага мослашишга қийналаётгандир, балки бошқа сабаблар бордир. Тўғри, охирги учрашувларда бироз фаолликни оширгани ҳам бор гап. Балки иккинчи даврада жамоага янада фойда келтирар. Ҳужум чизиғини кучайтириши кутилган Руслан Болов борасида ҳам фикримиз худди шундай, лекин Болов ҳамюртига қараганда бир нечта учрашувда гол уришни уддасидан чиқа олди. 

Статистикаси: Руслан Болов 9та ўйин 438 дақиқа 2 гол 1та пас, Павел Голишев 6та ўйин 210 дақиқа


Славко Дамьянович – “Локомотив”

Мавсумни қолган жамоаларимизга нисбатан анча эрта бошлаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида хориждан Славко Дамьяновични жамоага жалб қилди. Бироқ, мазкур футболчи ҳақида ҳам бирон бир илиқ фикр билдиришга асос топа олмадим. “Локомотив” иштирокидаги учрашувларда Дамьянович яққол кўзга ташлангани йўқ, айрим баҳсларда унинг ҳимоядаги хатолари жамоага қимматга тушди, умуман олганда уни ҳам легионер номига лойиқ ўйин кўрсатди дея олмаймиз. Балки, бу ўша пайт вақт тиғизлигидан келиб чиқиб қабул қилинган қарор бўлиши мумкин. Чунки, жамоа ОЧЛ саралаш босқичида ўз юришини бошлаши кутилаётганди. Бундай паллада кўп ҳолларда жамоаларимиз легионер танлашда шошма шошарликка йўл қўйишади. 

Статистикаси: 6 ўйин 540 дақиқа

 

Дилавер Харис – “Насаф”

Легионер танлашда етти ўлчаб бир кес мақолига амал қиладиган Рўзиқул Бердиев қишда жамоага келган босниялик Дилавер Хариснинг хизматларига ортиқ эҳтиёж сезмасликни лозим топди. Билишимизча Харис фаолиятида илк бор ўз мамлакатидан четда тўп тепиши экан, шу боис муҳит ва жамоага мослашишда муаммоларга учради. Аниқроғи “Насаф”нинг ўйин услубига киришиб кета олмади, мураббий аксарият ўйинларда захирадан майдонга туширди, яна имконият бериш мақсадида АГМК билан баҳсда асосий таркибда ишонч билдирди. Аммо, у ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Марко Станоевич эса жамоага тезда мослашиб кетди, асосий таркибга муносиб эканлигини исботлай олди. 

Статистикаси: 7 ўйин 212 дақиқа


Маккартни Тевин – “Қизилқум”

Катта умидлар билан “Қизилқум”га келган намибиялик Маккартни Невасеб бошида чакки кўринмаётган эди, дастлабки турларда голлар ҳам урди. Лекин, Суперлига рестартидан кейин сермаҳсуллик йўқолди, даражасини кўрсата олмади. Кинода айтганидек “Шох соҳта бўлиб чиқди”. Иккинчи рестартдан сўнг жамоани қайтадан шакллантириш ишларини бошлаб юборган навоий жамоаси унинг хизматларидан воз кечишга ва асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратишга қарор қилди. Чунончи, жамоада маълум вақт тўп тепган туркманистонлик Абди Башимов, Вазиргелди Ильясовларга ҳам жавоб бериб юборилди. 

Статистикаси: 9 ўйин 589 дақиқа 1 гол


Дидар Дурдиев – “Машъал”

Клуб бош директори Илҳом Қурбоновнинг таъкидлашича Дидар Дурдиев “Машъал”нинг фалсафаси ва услубига мос келмаган. Туркманистонлик ярим ҳимоячи қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб қайтган, қишнинг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади шекилли захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин 129 дақиқа 


Артём Литвяков – “Андижон”

Қишки ўқув-машғулот йиғинлари доирасида “Андижон”га таклиф қилинган молдовалик ҳужумчи Артём Литвяков ҳам ишончларни оқлаганича йўқ. Янгиерда ўтказилган бир нечта назорат баҳсларида голлар уриб бироз умид бағишлаганди. Лекин, расмий ўйинларда унинг майдонда борлиги билинаётгани ҳам йўқ. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, ҳозирда жамоанинг олдинги чизиғида муаммолар етарлича, маҳаллий футболчилар етарли даражада тўп тепмаяпти. Мана шундай паллада легионерлар катта саҳнага чиқиши даркор. Кумиков охирги учрашувларда форвардга асосий таркибдан жой ажратмоқда, лекин....Менинг фикримча унинг ўрнига ўринбосарлар жамоаларида кўзи ёниб турган иштиёқли ёшларга имконият берса мақсадга мувофиқ бўларди. 

Статистикаси: 11 ўйин 506 дақиқа, 0 гол

Ҳар бир клуб ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб таркибга легионер жалб этади. Бироқ, бир нечта учрашувда ўйнаб, кейинчалик миллионлаб маблағларни олиб кетадиган хорижлик футболчилардан бугуноқ воз кечиш кечган фойдалироқ. Уларга кетаётган маблағларни озгинасини бўлсада ўзимизни ёш шижоатли қоракўзларга сарфлаш мақсадга мувофиқ бўларди. Жамоанинг кунига бир кун келиб бугун ўйнаб эртага кетадиган легионерлар эмас ўзимизнинг футболчилар ярайди. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика