RU

Последние новости

18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   0 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  7 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 6-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 3-4-3 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Насаф" сафида дебют учрашувини ўтказган 18 ёшли Абдувоҳид Неъматов лойиқ кўрилди. Турнинг энг яхши кипери номига муносиб кўрилган Неъматов табиийки тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Неъматов АГМКга қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришди.

Ҳимоя чизиғида "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва "Навбаҳор" аъзоси Славко Лукич қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди.

Ярим ҳимоянинг таянч зонасига "Насаф" футболчиси Азизжон Ғаниев қўйилди. Яқиндагина узоқ муддатли танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган хавбек АГМК билан бўлган беллашувда жамоасининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, Ғаниевга тандем сифатида "Локомотив" футболчиси Жамшид Искандеров танланди. "Қизилқум" билан учрашувда тезкор гол киритган "Локо"нинг устунлигини таъминлаган Жамшид Искандеров ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Киритган беназир голи эса учрашувга безак берди.

Ярим ҳимоянинг қанотларига "Динамо" аъзоси Сардор Эминов ва "Металлург" вакили Музаффар Музаффаров қўйилди. Сардор Эминов "Навбаҳор" билан ўйинни кўтаринки руҳда ва анча самарадор ўтказди. "Навбаҳор" дарвозасига киритилган ҳар иккала голда ҳам Эминов бевосита иштирок этди. Дастлабки голга ассистентлик қилган Эминов, иккинчи голни ажойиб ва аниқ зарбаси орқали рақиб дарвозасига киритди. Музаффар Музаффаров эса "Қўқон-1912"га қарши беллашувда жамоасининг муҳим, яъни мувозанатни тикловчи голини урди ва бекободликларга ишончни қайтарди.

Ҳужум чизиғидан эса "Бухоро", "Бунёдкор" ва "Насаф" футболчилари жой олишди. Бухородаги ўйинла дубль қайд этган Хуршид Ғиёсов ҳужумкор вингер сифатида танланган бўлса, қарама-қарши қанотда "Бухоро" аъзоси Достон Ибрагимов қўйилди. Достон Ибрагимов "Бунёдкор" билан ўйинда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Марказий ҳужум сифатида эса турнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳумоюн Муртазоев танланди. АГМК билан баҳсда дубль қайд этган Муртазоев жамоасининг уч ўйинлик мағлубиятли сериясига якун ясашга ва ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Насаф"дан 4, "Локо"дан 2, "Динамо", "Навбаҳор", "Металлург", "Бунёдкор" ва "Бухоро"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Славко Лукич ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Сардор Эминов ("Динамо"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Музаффар Музаффаров ("Металлург")

Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Достон Ибрагимов ("Бухоро")



Фото             Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди 

Суперлига: Қизиқарли бошланган тур зерикарли ва нурсиз ўйин билан тугади ёхуд чемпионлик учун курашаётган "эски бўрилар" (тур шарҳи)

 Видео             Суперлига. 6-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика