RU

Последние новости

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Суперлига: 18-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Новости

Суперлига: 18-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 18-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган марказий баҳс Тошкентда бўлиб ўтди.

"Навбаҳор"ни қабул қилган "Бунёдкор" мазкур баҳсда иродали ғалабани тантана қилди. Ўйин муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Беллашувни "Навбаҳор" анча фаол бошлаган бўлса, "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлига олишга эришди. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар эса баҳс янада безаб беришди.

Ўйинда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. Азиз Турғунбоевни тўп узатмасидан сўнг жарима майдончаси бўш қолдирилган Рўзимбой Аҳмедов гол уришни уддасидан чиқди. Аммо "Бунёдкор" тезда жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Дилшод Аҳмадалиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кичик рикошет орқали Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди. Танаффусдан сўнг эса Жавлон Иброҳимов Райевацни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди ва "қалдирғочлар" ҳужумчиси жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.


Тур мухлислари - Наманганлик ишқибозлар

Суперлига учрашувларида фақатгина "Навбаҳор" мухлислари бошқалардан ажралиб туришибди ва доимий фаоллик билан ўз суюклиларини ҳеч қаерда ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Наманганлик мухлислар жамоани хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин жуда чиройли тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. Кечаги Тошкентдаги баҳсда ҳам "Навбаҳор" мухлислари гуруҳи иккита секторни бир хил рангга бурканган ҳолда тўлдириб ўтиришди ва мухлислик қилиш бўйича ўзига хос "мастер-класс" кўрсатишди. Шу боисдан ҳам бу гал ҳам яна ўша содиқ мухлислар, яъни "Навбаҳор" ишқибозлари тур мухлислари дея эътироф этилди.


Тур ҳаками - Зокир Қодиров

"Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувини бошқариб борган Зокир Қодиров бригадаси ўйинни яхши ўтказди. Қодиров учрашувни ҳеч қандай қўпол хатоларсиз бошқарди. Асабий ва ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамият касб этган беллашувда ҳакам иши яхши баҳоланди. Шу боисдан Зокир Қодиров Суперлиганинг 18-турида ишлаган ҳакамлар ичидан энг яхшиси деб топилди.


Тур матбуот хизмати - "Сўғдиёна"

Мазкур турда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати анча кучли иштиёқ билан ишлади. Суперлиганинг 18-тур доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйин олдидан ва учрашувдан кейинги жараёнларни оператив ҳамда яхши савияда ёритишни уддасидан чиқди. Клуб матбуот хизмати профессионал ишлашга, ишга ёндошувни ўзгартиришга ҳаракат қилаётгани кўзга ташлангани учун ҳам бу гал "Сўғдиёна" матбуот хизмати эътироф этишга лойиқ.


Тур иқтибоси: "Бундай об-ҳаво шароитида нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин. Мутахассислар хатто кўчага чиқмасликка ҳам чақиришяпти"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин нега Суперлигада ўйин сифатига путур етаётганини қуйидагича изоҳлади.

"Устига-устак куннинг жуда ҳам иссиқ бўлаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Бундай об-ҳаво шароитида нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин. Мутахассислар хатто кўчага чиқмасликка ҳам чақиришяпти. Ўзи одатда июль ойида давралар оралиғидаги танаффус бўларди. ЖЧ-2018 сабаб бу танаффус июнь ойига тўғри келди", - деди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Бобир Абдихолиқов

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг "Қўқон-1912" дарвозасига киритган ажойиб тўпи турнинг энг чиройли голи дея эътироф этилди. Сайдулло Раҳматовни тўпни қабул қилиб олган Бобир Абдихолиқов чиройли дриблинглари билан рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчачига жойлаб қўйди.


Тур дарвозабони - Милан Митрович

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович бу турда энг яхши дарвозабон деб топилди.

Мазкур турда дарвозабонларга кўп иш ҳам топилмади. Жамоаларнинг аксарият ҳужумлари тўғри зарбага қадар етиб бормагани туфайли дарвозабонларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бўлмади. Жиззахда амалдаги чемпион "Локомотив" бу турда рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади. "Сўғдиёна" дарвозабони бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолувчи сейвни амалга оширгани учун тур дарвозабони дея Милан Митрович эътироф этилди.


Тур мураббийи - Миржалол Қосимов

"Бунёдкор" мазкур турда ўз уйида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди. Олти очколик ўйинга айланган мазкур баҳсда "Бунёдкор" мағлубиятни ғалабага айлантира олишни уддалади. Юқори аҳамиятга эга ва марказий ўйин статусидаги баҳсда ғалаба қозонган жамоа устози Миржалол Қосимов ҳақли равишда турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Йован Жокич

АГМКнинг таянч ярим ҳимоячиси "Бухоро"га қарши кечган баҳсда тўлиқ ўзини кўрсатди ва учрашувни жуда яхши савияда ўтказди. АГМК Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги ўзининг илк ғалабасини айнан Жокичнинг киритган голлари эвазига қўлга киритди. Жокич дастлабки голини пенальтидан, иккинчи тўпини эса ўйиндан урди. Шунингдек, Жокич учрашув давомида хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди. Гарчи таянч ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан, Жокич мазкур учрашувда ўз ишини ошиғи билан бажарди ва тур футболчисига айланди.


Суперлига, 18-тур рамзий терма жамоаси (4-4-2):

Дарвозабон: Милан Митрович ("Сўғдиёна")
Ҳимоячилар: Азамат Исроилов (АГМК), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна"), Акром Комилов ("Бунёдкор")
Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (АГМК), Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Артур Геворкян ("Қизилқум"), Жасур Ҳасанов (АГМК)
Ҳужумчилар: Исмаэль Гонсалвеш ("Пахтакор"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")


Тўпурарлар:
1. Марат Бикмаев ("Локомотив") - 9 (3 пенальти)
1. Тиаго Безерра ("Пахтакор) - 9
1. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 9 (6 пенальти)
2. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 8 (1 пенальти)
3. Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") - 7
3. Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") 7 (барчаси пенальти)


Ассистентлар:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 8
2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
2.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
2.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
2.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 5
3.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 4
3.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 4
3.Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор") - 4
3.Драган Черан ("Пахтакор") - 4
4.Арслонмурот Амонов ("Бухоро") - 3
4.Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 3
4.Баҳром Абдурахимов ("Пахтакор") - 3
4.Дониёр Ҳасанов ("Сўғдиёна") - 3
4.Артур Геворкян ("Қизилқум") - 3
4.Дониёр Усмонов ("Қизилқум") - 3
4.Санъат Шихов ("Бухоро") - 3
4.Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив") - 3
4.Аъзам Алиев ("Навбаҳор") - 3
5.Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор") - 2
5.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф") - 2
5.Шоҳназар Норбеков (АГМК) - 2
5.Зафар Тўраев ("Металлург") - 2
5.Азамат Алланиязов ("Навбаҳор") - 2
5.Самандар Шодмонов ("Қизилқум") - 2
5.Сардор Рашидов ("Локомотив") - 2
5.Садриддин Абдуллаев ("Локомотив") - 2
5.Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 2
5.Кахи Махарадзе ("Локомотив") - 2
5.Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив") - 2
5.Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") - 2
5.Неманья Йованович ("Қизилқум") - 2
5.Аюбхон Нўъмонов ("Навбаҳор") - 2
5.Ислом Исоқжонов ("Металлург") - 2
5.Шаҳзод Шайманов ("Металлург") - 2
5.Станислав Андреев ("Металлург") - 2
6.Сергей Русецкий ("Бухоро") - 1
6.Ненад Иньяц ("Навбаҳор") - 1
6.Отабек Зокиров ("Металлург") - 1
6.Суҳроб Нуруллоев ("Металлург") - 1
6.Нурулло Тўхтасинов ("Сўғдиёна") - 1
6.Неманья Йованович ("Қизилқум") - 1
6.Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") - 1
6.Филип Раевац ("Бунёдкор") - 1
6.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 1
6.Ислом Рашидхонов ("Насаф") - 1
6.Сайдулло Раҳматов ("Насаф") - 1
6.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 1
6.Азим Аҳмедов ("Пахтакор") - 1
6.Шерзод Аъзамов ("Пахтакор") - 1
6.Жасур Яхшибоев ("Пахтакор") - 1
6.Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") - 1
6.Иззат Абдуллаев ("Сўғдиёна") - 1
6.Сардор Азимов ("Сўғдиёна") - 1
6.Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") - 1
6.Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор") - 1
6.Славко Лукич ("Насаф") - 1
6.Ислом Кенжабоев ("Насаф") - 1
6.Баҳодир Насимов ("Бухоро") - 1
6.Жавоҳир Қаҳрамонов ("Бухоро") - 1
6.Шаҳбоз Эркинов ("Бухоро") - 1
6.Икром Алибоев ("Локомотив") - 1
6.Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив") - 1
6.Марат Бикмаев ("Локомотив") - 1
6.Аброр Ҳусинов ("Металлург") - 1
6.Дарко Гожкович ("Қўқон-1912") - 1
6.Зоҳид Абдуллаев ("Металлург") - 1
6.Муҳаммад Исаев ("Металлург") - 1
6.Алишер Саноев ("Қизилқум") - 1
6.Александр Мерзляков ("Қўқон-1912") - 1
6.Милан Спремо ("Қўқон-1912") - 1
6.Хуршид Асқаралиев ("Нефтчи") - 1
6.Мурод Бобожонов ("Нефтчи") - 1
6.Мирғиёс Сулаймонов ("Бунёдкор") - 1
6.Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") - 1
6.Зафар Полвонов (АГМК) - 1
6.Азамат Исроилов (АГМК) - 1
6.Санжар Рашидов ("Сўғдиёна") - 1
6.Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор") - 1
6.Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") - 1

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика