RU

Последние новости

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  2 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди Новости

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК ҳамда “Нефтчи” – “Андижон” баҳслари бош ҳакамлари ўзгартирилганини маълум қилади.

Қуйида ушбу ўзгаришларнинг батафсил сабабини келтириб ўтамиз.

“Навбаҳор” – ОКМК учрашуви учун бир неча кун олдин тайинлов олган фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев ўйинга тайёргарлик вақтида жароҳат олгани боис, ушбу муҳим баҳсни бошқара олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками бўлиши кутилган Ильгиз Танташев юқорида таъкидлаганимиз, 17-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” баҳсида йўл қўйган хатоси туфайли 18-турдаги бу учрашувдан четлатилди (ҳозирча унинг иши Ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилмоқда ва якуний жазо тайинлангани йўқ). Шу туфайли, Олим Тўйчибоев ўрнига Темур Тўхтасинов ушбу учрашувда бош ҳакамлик қилса, ВАР ҳаками вазифасини Ильгиз Танташев ўрнига эса Акобирхўжа Шукуруллаев бажариб беради.

“Нефтчи” – “Андижон” баҳси Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши ҳамда телевидениенинг барча кўчма телевизион станциялари ушбу байрамни ёритиш билан банд бўлиши сабабли, бу баҳсда ВАР технологиясидан фойдаланилмаслиги маълум қилинди. Натижада, марказ ушбу ўйиннинг даражасидан ва келтирилган сабаблардан келиб чиқиб, учрашувга ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевни бош ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика