RU

Последние новости

21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  5 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15

Суперлига. 15-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 15-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" клуби бу тур ўз майдонида "Сўғдиёнаг"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Яйпан клуби бу мавсум фақат бир марта мағлуб бўлган Жиззах клубини таслим эта олди. Шу боис Игорь Шквирин championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Игорь Анатольевич "Турон"га келганидан буён 5та ўйин ўтказди ва 2та ғалаба ва 3та дурангга эришди.



"Навбаҳор" бу тур ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 15-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Гиорги Кухианидзе "Қўқон-1912" дарвозасига ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" бу тур "Металлург"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Фарруҳ Икромов жуда фаол ўйнади. Дастлаб ўзи гол урди, сўнгра шеригига голли узатма амалга оширди. Шу тариқа, Фарруҳ Икромов championat.asia талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика