RU

Последние новости

17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  7 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  4 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  5 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  8 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  13 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  5

Суперлига 12талик форматга қайтиши керакми? Новости

Суперлига 12талик форматга қайтиши керакми?

Яқинда ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев интервьюларини бирида 2022 йилдан эътиборан Суперлига 12та жамоалик форматга ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Барчангизга маълум 12та жамоалик формат чемпионатимиз, жамоаларимиз ва мухлисларимиз учун бегона эмас. 2018 йилги яъни деярли икки йил олдин буни синовдан ўтказганмиз. Бироқ, ўшанда айрим йўл қўйилган хатолар сабаб бу ўзини оқламаганини ҳамма яхши билади. Келинг аввал ўшанда қандай хатога йўл қўйилгани ва бугунги кунда яна нима учун 12талик форматга қайтишимиз кераклиги ҳақида мулоҳаза юритамиз. 

Чемпионат якунланишига саноқли турлар қолганда ПФЛ 2018 йилдан эътиборан Олий лига Суперлигага ўзгариши ва унда 12та жамоа иштирок этиши ҳақида хабар чиқарди. Бу эса клубларни устидан кулиш ва регламентга зид бориш эди. Эндиликда ўз-ўзидан қуйи лигага туширилган ва фаолияти тўхтатилган “Обод” билан биргаликда яна учта жамоа сабабсиз мажбуран Олий лигадан пастга равона қилинди. “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал” мавсумни ҳавфли ҳудуддан узоқроқда тугатганига қарамасдан улар ҳам Про лигага ҳайдалди. Хўп ПФЛ чемпионатимизни янги замонавий кўринишда ўтказишни режа қилган экан, нега ўшанда бу хабар ҳамма нарса бир жойга қадалганда клубларга эълон қилди? Бунинг учун камида бир мавсум илгари жамоаларни, раҳбарларни ва мураббийларни огоҳлантириши керак эди. Вадим Абрамовнинг биргина шу гапи учун футболдан ҳайдашди.



Иккинчидан бизнинг футболимиз бу даражадаги бирданига катта революцияга тайёр эмасди. Буни очиқ ва ойдин гапириш мумкин. Хўп улар жаҳон тажрибасидан андоза олишга интилишгандир. Лекин, кечирасиз, Испания ёки Германияда чемпионат якунланишига бир нечта тур қолганда бирданига форматни ёқасидан ушлаб улоқтиришмайди. Регламентга амал қилишади. Ёки, уларда бирон бир клубни сабабсиз қуйи лигага бадарға қилишганини кўрганмисиз? Мажбуран клуб банкротлик ёқасига келгандагина шу йўлни тутишади. Бизда эса ўша пайт барчаси оёғи бошидан бўлиб кетди. Академияси бор “Машъал”, пойтахт клубларига яхшигина бош оғриқ бўлаётган “Шўртан” ПФЛ талабларига жавоб бермайди қабилида осонгина баҳона билан Про лигага туширилди. 2018 йилги мавсум қандай ўтганини яхши биласиз. Формат ўзгаргани билан чемпионлик учун кураш ўша-ўша давом этди. Фақатгина “Навбаҳор”ни бронза медалларига эга чиққанини ҳисобга олмаганда. Олтин очколар қоидаси эса айрим жамоаларнинг зарарига ишлади дейишимиз мумкин. Дейлик “Нефтчи”нинг “Пахтакор”дан тортиб олган очкоси, “Бунёдкор”нинг аввалги даврадаги жамғарган қимматли очколари бари ҳавога учиб кетди. Сўнги турларда жамоалар нима учун майдонга чиқаётганини тушунмади ҳам. Чунки, улар учун вазифа бажарилди ҳисоб. 



Эндиликда иккинчи савол. Ўзини оқламаган 12тлалик тизмга яна нима учун эҳтиёж сезмоқдамиз? Бугунги кундаги ҳолатдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак, 14та жамоалик форматни ва шиддатли ўтаётган чемпионатимизни ҳуснини бузаётган клубларимиз ҳам йўқ эмас. Яъни улар турнир жадвалидаги ўртамиёна жамоаларга ҳам рақобат туғдира олишмаяпти. Гап қайси жамоалар ҳақида кетаётганини тушуниб етдингиз деб ўйлайман. Энди айтингчи улар проффессионал жамоа деган номга муносиб ҳаракат қилмоқдами? Аниқ мақсади йўқ, на футболимизга ва на терма жамоаларимизга бирон бир фойда келтирмаётган клублардан бугуноқ воз кечиш керак. Шундагина уларни кўзи очилиши мумкин. Диёр Имомхўжаевни бир нарсасига қойил қолдим, у 12талик форматга ўтишни бугун таъкидлаяпти, тўғри клублар билан маслаҳатлашган ҳолатда бу иш амалга оширилиши аниқ. Лекин, ПФЛ раҳбари жамоаларни бир мавсум эмас деярли икки мавсум олдин огоҳлантирмоқда. Яъни чемпионатимиз ва клубларимиз бунга тайёр бўлиб борсин, 2018 йилдаги ҳолат такрорланмасин деган маънода иш тутмоқда. Шахсан ўзим 12та энг яхши жамоани олиб қолган ҳолда рақобатни кучайтириш тарафдориман. Олтин очколар масаласи, формат, тартиб, регламент ҳақида эса ПФЛ жиддий бошқотиришига тўғри келади. Фикримизча, клубларимиз яъни ҳаммаси эмас айрим қўштирноқ ичидаги жамоалар ҳаракатни ҳозирдан бошлаб ишни тўғри йўлга қўйиб олгани маъқулроқ. ПФЛ бу ёғдан ҳаракат қилгани билан, клубларни ўзи олдинга интилмаса бирон бир натижага эришиш қийин. Аҳир қарс икки қўлдан чиқади!

Абдулазиз Искандаров.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика