RU

Последние новости

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  7 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  36 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Суперлига. 12-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 12-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 12-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


АГМК билан ўйинда "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ўтган икки турни касаллиги туфайли ўтказиб юборган Юсупов тузалганига кўп бўлмасдан туриб майдонга тушди ва ишончли ҳаракат қила олди. Тўғри ўтказиб юборилган голда Ўткирнинг хатоси кузатилди, бироқ бу унинг ўйин давомидаги қолган ҳаракатларига раҳна сола олмади. Шундай қилиб Ўткир Юсупов championat.asia талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Навбаҳор" клубида АГМКга қарши ўйиндан олдин бир қатор асосий таркиб футболчилари касаллик туфайли майдонга туша олишмади. Шунга қарамай "лочинлар" пешқадамлар сафида бораётган жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Шу куни Азизбек Турғунбоевнинг биринчи таймда урган голи жуда чиройли чиқди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Азизбек Турғунбоев.






Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" мавсум давомида жуда ҳам кўп ғалабаларга эришади. Шунга қарамай Арвеладзе доим ҳам тур мураббийи бўлавермайди. Бироқ бу турда "шерлар" Тошкент дербисида "Локомотив"ни шунчаки "сочиб" ташлашди. Агар зарур бўлганида "Пахтакор" яна голлар уришга қодир эди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Шота Арвеладзе 12-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Локомотив" билан учрашувда маза қилиб футбол ўйнади десак хато бўлмайди. Уч марта шерикларига голли узатмани амалга оширган Жалолиддин иккинчи таймда чиройли гол уришга ҳам эришди. Осиё чемпионлар лигасидан олдин Машариповнинг мана шундай ажойиб формага кириб бораётгани одамни қувонтиради. Championat.asia талқинига кўра Жалолиддин Машарипов 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика