RU

Последние новости

19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  0 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  4 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  129 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15

Суперкубок санаси ўзгаради. Нима учун? Новости

Суперкубок санаси ўзгаради. Нима учун?

Бугун "Насаф" ўзи учун ўта муҳим бўлган ўйин билан йилни расмий учрашув билан бошлайди.

"Ал Шабаб"га қарши кечадиган ОЧЛ ўйинида қаршиликларга омад тилаган ҳолда, эътиборингизни "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги Ўзбекистон суперкубогига қаратамиз. Суперкубок санаси этиб 14 март белгиланган. Аммо қаерда ўтиши аниқ эмас. ПФЛда 1-2-3 - тур тақвимлари ҳам эълон қилинди. Аҳамият берамиз:

1-турда "Пахтакор" 3 март куни, "Насаф" 4 март куни Суперлигадаги ўз иштирокини бошлайди. Иккинчи турда "Пахтакор" 10 март куни ўйнаса, "Насаф"нинг ўйини ПФЛ расмий сайтидаги маълумот бўйича 12 март санасига қўйилган. Мана шу ерда, ташкилотни декабрда берган маълумотига кўра Суперкубок санаси 14 март қилиб белгиланган. Агар шундай бўладиган бўлса, Рўзиқул Бердиев шогирдларига жуда қийин бўлади. Рақиб ҳам жиддий, "Пахтакор".

"Пахтакор"нинг муаммоси эса бошқа бўлади. 14 март куни Суперкубокда қатнашса, (ҳали 100% аниқ эмас) 17да "Навбаҳор" билан ўйнаши керак. Тикланиш учун табиийки вақт йўқ. Қизиғи, "Насаф" ҳам шу куни "Бухоро"га сафар қилади. Бу ерда энди Катанец бош планга чиқди. Чунки 17 ва 19 март оралиғидаги тур учун, "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни биринчи санасига қўйиб беришини сўради, ФИФА куни. Қизиғи, ЎФА ҳамон ФИФА кунида терма жамоа қачон йиғилиши ва унга кимлар жалб қилинган-у, кимларга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши борасида бир оғиз ахборот бермаган. Умуман бундай келишмовчилик биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Азалдан биз терма жамоа ва лига ўртасида аниқ тақвимни билмаймиз. Бизку майли, аммо бу клублар учун жуда катта қийинчилик туғдириши аниқ. Қачон қаерда ўйнашига қараб режаларини тузишади. Тақвим борасида кўп саволлар юзага келади. 



"Насаф"нинг тақвимига қарасангиз, клуб 12 мартдан 17чигача 5 кун ичида 3та ўйин ўтказади. Жамоа Бухорога бир кун олдин боришини ҳисобга олсак тайёргарлик учун вақт муаммога айланади. 

12.03.2023 "Насаф" - "Турон"

14.03.2023. Ўзбекистон суперкубоги

17.03.2023. "Бухоро" - "Насаф"


Бугун аниқлашимизча, Суперкубок санаси ўзгариши мумкин экан.

Шахсий таклифим, Суперкубокни август ойида ўтказиш. Бу йил Про Лигага тушиб кетган "Қўқон-1912" мухлислари учун айни муддао бўларди бу ўйин, агар мезбонлик водийликларга берилса. Катта ўйинларни соғинадиган мухлисларга, янгиланаётган чимда Суперкубокни томоша қилиш завқ бериши аниқ. Ўтган йили Яйпанда ҳақиқий футбол байрамига гувоҳ бўлган эдик. Эстафетани Қўқонда қолдирган маъқулроқ, деб биламан. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика