"Суонси" устози: "Моуриньо - португал футболи қироли"
30 мар 2018 20:08
Новости


"Суонси" устози: "Моуриньо - португал футболи қироли"
"Суонси" бош мураббийи Карлос Карвалхал "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин Жозе Моуриньога юқори баҳо берди.
"Жозе - португал футболи қироли. У "Порту" тарихидаги энг яхши мураббий. У португал мураббийларининг янги авлоди учун хорижда ишлаш эшикларини очган. У дунёга португалиялик мутахассислар ғояларини очиб берди.
У жангчи. У ғоялар ўйинида жуда кучли. Унга мана шу театр ёқади, шунинг учун у ўзини шундай тутади ва одатда ушбу курашда ғолиб бўлади. Мен эса бошқачароқман, мен бу театрдан четда қолишни афзал кўраман", - деди Карвалхал.
Похожие новости

Комментарии