Сульшерни МЮнинг хўжайинлари қўллаб-қувватламоқда. Бошқа мураббийлар билан музокаралар йўқ
10 ноя 2021 09:57
Новости
Сульшерни МЮнинг хўжайинлари қўллаб-қувватламоқда. Бошқа мураббийлар билан музокаралар йўқ
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳозирда Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқармоқчи эмас.
Инсайдер Фабрисио Романонинг маълум қилишича, клуб директорлар кенгашининг асосий қисми норвегиялик мураббийни қўллаб-қувватламоқда. Ушбу қарорни фақат Жоэль Глейзер ўзгартириши мумкин. Аммо у ҳам ҳозирча бу борада ўз фикрини маълум қилгани йўқ.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда бош мураббийлар билан алоқага чиққани йўқ. Клуб хеч ким билан музокаралар ўтказмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" охирги 12 ўйиндан 6 тасида мағлубиятга учради. Айни пайтда жамоа АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии