Сульшер: “Бу МЮнинг энг ёмон ўйини эди”
17 мар 2019 09:10
Новости
Сульшер: “Бу МЮнинг энг ёмон ўйини эди”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия кубоги ¼ финалида “Вулверхэмптон”дан (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Биз беллашувни жуда секин бошладик. Тўпни ўз назоратимизда сақлай олмадик, тезкор ҳужумлар уюштиришга қийналдик. Ўйлашимча, айнан шу жиҳатлар бизга етишмади. Биз гарчи биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаган бўлсакда, тўпни йўқотишимиз билан қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик.
Бизда ғалабалар серияси мавжуд эди, энди эса кетма-кет иккинчи мағлубият. “Арсенал” билан ўйинда шунчаки гол уролмагандик, бугун эса ёмон ўйнадик. Бу энг ёмон ўйинимиз бўлди”, деди Сульшер.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии