RU

Последние новости

12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  1

Суҳроб Неъматов: “Навбаҳор”га узоқдан гол урганим биринчи маротаба юз бераётгани йўқ” Новости

Суҳроб Неъматов: “Навбаҳор”га узоқдан гол урганим биринчи маротаба юз бераётгани йўқ”

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” баҳсида меҳмонлар сардори Суҳроб Неъматов майдон марказидан туриб зарба берган холда, наманганликлар дарвозасини ишғол этганини ҳозиргача мухлислар унутгани йўқ.

 Неъматов билан шу хусусда суҳбатлашганимизда, бу тарзда гол уриши биринчи маротаба юз бермаётганини айтиб ўтди. 

- Биласизми бу тарзда гол уришим олдин ҳам содир бўлганди - – дея гап бошлади Суҳроб Неъматов. Аниқроғи “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор” – И.Р ) олий лигага чиққан илк йилида “Бухоро” билан ўйнаганди. Ўринсобарлар баҳсида майдонга тушиб, худди шу тарзда майдон марказидан туриб зарба берган холда, рақиб дарвозасини ишғол этганман. 

- “Навбаҳор”га урган голингиздан олдин буни қанчалик ҳис этгандингиз?

- Зарба беришдан олдин, “Навбаҳор” посбонига эътибор қаратдим. Олдинроққа чиқиб кетганини кўргач, марказга тушиб, ҳимоячимиздан тўпни қабул қилиб олдимда, таваккал қилиб, зарба бердим. Тўғриси, буни олдиндан аниқ билганман дея олмайман. Шунчаки ўз омадимни синаб кўрдим. Голга мухлислар ва мутахассислар баҳо бергани маъқул. Афсуски ушбу голим жамоамга фойда келтирмади. Шунинг учун ҳам унчалик татимади. 

- “Бухоро”ни таркиб жиҳатдан бошқаларга солиштирадиган бўлсак, чакки кўринмаяпти. Лекин жамоанинг ишлари юришмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайсиз?

- Очиғи, ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз нима бўлаётганига. Ғалаба учун иштиёқ етарли. Лекин натижа бўлмаяпти. 

- Иккинчи давра ҳам “Бухоро” учун жуда омадсиз бошланди...

- Тақвим ҳам биз учун ноқулай келгандек. Дастлабки икки турни сафарда водий жамоаларига қарши ўтказдик. Кейин ўз майдонимизда “Насаф”ни қабул қилдик. Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади. 

- Давралар оралиғида таркибга янги келиб қўшилган футболчилар қай тарзда жамоани кучайтиришга эришди деб ҳисоблайсиз?

- Асқаралиев, Попович, Ражабов, Нарзуллаев, Исроилов, Бақоев каби янги келиб қўшилган ўйинчиларнинг тажрибасига шубҳа йўқ. Улар жамоага ёрдам бериш мақсадида келган. Менимча янгиларнинг фойдаси катта бўлади. 

- Жамоанинг ички муҳити қандай?

- Жуда яхши.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.        

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика