Стоичков: "Хави ўйинчилар кўнглига йўл топа олибди"
22 мар 2022 20:00
Новости
Стоичков: "Хави ўйинчилар кўнглига йўл топа олибди"
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков ўтган якшанба куни "кўк-анорранглилар"нинг "Реал" устидан қозонган йирик ғалабаси (4:0) ҳақида гапирди.

"Хави ўйинчилар кўнглига йўл топа олибди. Улар "Сантьяго Бернабеу"да ўз майдонида ўйнаётгандек ҳаракатланишди. Педри тўпни "Реал"нинг тўрт нафар ярим ҳимоячисидан кўра кўпроқ олиб қўйди. Ҳужум учлиги жуда яхши ҳаракат қилди.
Бу ўйин узоқ вақт эсда қолади. Хави ҳамма нарсада – жамоанинг жисмоний тайёргарлиги, тактикаси, психологияси бўйича Анчелоттидан ўзиб кетди. Мен чигил ёзди машғулотни кўрдим, футболчиларнинг кайфияти бутунлай бошқача эди", – деди Стоичков.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии