RU

Последние новости

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  55 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  7 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

Стивен Жеррарднинг мухлисларга мурожаати Новости

Стивен Жеррарднинг мухлисларга мурожаати

Стивен Жеррард янги ўйинчилар агар ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидагидек ўйин кўрсата олишса “қизиллар”ни турнир жадвалида кўтарилишига ишонади.
2012/13 йилги мавсумда Брендан Роджерс охирги ўн икки турнинг биттасида мағлубиятга учради ва еттитасида ғалаба қозониб турнир жадвалининг еттинчи қаторида тугатди.
 
Ўтган мавсумнинг охирги беш ёки олти ойи ажойиб бўлганди, биз яхши формада эканлигимизни кўрсатдик, менинг назаримда кучли тўртликдаги ўринга эришардик, - деб ёзади жамоа расмий сайти.

“Ливерпуль” янги мавсумни “Сток Сити”га қарши 17 августда уй учрашуви билан бошлайди. Кейинги турда “Астон Вилла”га меҳмони бўлишади ва навбатдаги “Энфилд”даги ўйин эса Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Юнайтед” билан бўлади.
 
“Тақвим биз учун қийинроқ тузилганини кўриш мумкин, шунинг учун хам биз янги мавсум бошланишига тайёр бўлишимиз керак. Премьер-лигадаги ҳеч бир ўйин осон бўлмаслигини унутмаслик керак. Биз мавсумни очко йўқотмасдан бошлашимиз керак. Биз учун янги ўйинчилар муваффақиятли бошлаб олиши муҳим, шунинг учун ҳам биринчи уй учрашувимизда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим”.
 
“Жамоага янги мураббий келар экан, унинг фаласафаси ва ўйин услубини ўйинчиларга етказиш учун маълум вақт талаб этилади. Айни дамда биз фаолроқ бўлишимиз керак, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатолмаганимизда жавобгарликни ўзимизга олишимиз керак. Шундай ўйинлар бўлганки меҳмонда “Саутгемптон” ва “Вест Бромвич” ҳамда “Астон Вилла” билан уй учрашувларимизда биз ўз шахсий ҳаракатларимиздан норози бўлганмиз ва жамоа мақсадига эришолмаган”.
 
“Биз кейинги йил бундай ҳолат такрорланмаслиги учун қўлдан келганча ҳамма ишни қиламиз, умид қиламизки бизни яхши мавсум кутиб турибди”.

“Мен Бренданни “Ливерпуль” бош мураббийлигидаги ўз вазифаларини билади деб ҳисоблайман. У “Суонси” ва бошқа жамоаларда ўзини яхши кўрсатди шунинг учун ҳам номдор жамоага бош мураббий бўлишга сазовор бўлди. Менинг ўйлашимча биз унинг бошчилигида олдинга силжиймиз ва аллақачон кўпгина тараққиётга эришдик. Агар жамоа раҳбарлари уни қўллаб-қувватлаб туришса жамоа ўсади шунда биз ҳам ўз мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.


liverpool.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика