Стерлинг: "Манчестер Сити" бундай футболчилар билан Чемпионлар лигаси финалига чиқиши мумкин"
15 мар 2016 15:18
Новости
Стерлинг: "Манчестер Сити" бундай футболчилар билан Чемпионлар лигаси финалига чиқиши мумкин"
Бугун "шаҳараликлар" "Динамо"га қарши турнирнинг 1/8 финал жавоб учрашувида майдонга тушади. Илк ўйинда инглизлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Ҳозирда жамоамиз сафида тўп тепаётган футболчилар билан Чемпионлар лигаси финалига чиқа оламиз. Бизда керакли барча жиҳат бор, шу сабабли ўтиб бўлмас тўсиқларни кўрмаяпман. Ҳар бир позицияда икки нафардан яхши футболчи мавжуд ва мураббий танловда қийналади. Баъзи футболчиларда жароҳат бор. Баҳона қидирмаяпман, аммо бу жамоа учун салбий холат эканлигини тан олишимиз лозим.
Мавсумнинг муҳим босқичларида биз асосий футболчиларимиздан айрилдик, аммо чорак финалда тўхтаб қолмай, Чемпионлар лигасидаги юришимизни давом эттирмоқчимиз. Финалда ғалаба учун курашамиз деган умиддаман. Айнан шу сабаб туфайли "Манчестер Сити"га ўтдим.
"Динамо" - кучли рақиб ва улар учрашувни биз учун оғирлаштиришади. Аммо жамоамиз баҳсни сабрсизлик билан кутмоқда" - дейди Стерлинг.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии