RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  57 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда? Новости

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга Париждаги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон ОТЖ ҳақида ҳам савол берилди.


- Олимпия ўйинларини ҳам кузатдингизми? Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тарихий иштирокига баҳо бериб ўтсангиз. Бизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ёмон иштирок этмадик. "Нима етишмади?", деган саволга жавоб бериш нотўғри. Мен кимларгадир баҳо беришни ёқтирмайман. Францияда жамоа қандай ҳолатда бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг ҳолатини билмай туриб, бир нима дейиш нотўғри. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир учрашувда рақибдан ёмон ўйнамади. Ўйин сифати бўйича баҳо беряпман. Бундай даражадаги ўйин давомида эга бўладиган 1-2 та хавфли вазиятни голга айлантириш керак холос. Гол урмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

Олимпиада – анча юқори даражали мусобақа. Айниқса, Испаниядек рақиб билан бир гуруҳдан жой олиш. Бу гапим билан фақатгина Испания терма жамоаси кучли эди демоқчи эмасман. Қолган икки жамоа ҳам рақобатбардош эди. Мени Ўзбекистонда ҳайратга соладиган бир жиҳат бор. Биз ўзимизни устунроқ қўямиз ва рақибдан кучли бўлишни истаймиз.

Масалан, Доминикан Республикаси, ўзбеклар учун Доминикан қандайдир футболи кучсиз оддий бир мамлакат, лекин Доминикан ҳам ривожланмоқда ва улар ҳам футбол ўйнашни билади. Биз ҳар доим ўзимизни устунроқ қўямиз. Кимга қарши ўйнаймиз? – Мальдив ороллари, улар осон рақиб, деб гапириб қўямиз, ўзимизча. Рақиб ким? – Доминикан. Уларга қарши ўйнаш осон, шундай фикрларни ҳар доим эшитаман. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида футбол ривожланмоқда. Барча мамлакатлар терма жамоасини кучайтириш мақсадида юрибди. Барча терма жамоалар яхши мураббийларни таклиф этмоқда ва ривожланиш йўлида тинмаяпти. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғри, 10-15 йил муқаддам терма жамоангиз ўша рақибни 10:0 ёки 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир замон ўзгарди. Иккинчи саралаш босқичида ҳам ҳеч ким осонликча мағлуб этилгани йўқ, 7:0, 8:0 каби йирик ҳисоблар қайд этилмади", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига.


Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика