"Спортинг" мураббийи - Роналдунинг қайтиши ҳақида: "Хомҳаёллик"
12 мар 2021 23:45
Новости
"Спортинг" мураббийи - Роналдунинг қайтиши ҳақида: "Хомҳаёллик"
"Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Лиссабон клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Бу хазилми? Албатта, бу хомҳаёлликдан бошқа нарса эмас. Роналду - "Ювентус" футболчиси, унинг даражаси жуда юқори. Бизнинг лойиҳамиз эса жуда бошқача.
Роналду доим клубимизнинг йўналиши бўлиб қолади. Ҳатто спорт залимизга унинг номини қўйганмиз. "Спортинг"нинг даражаси бошқача", - деди Аморим.
Роналду "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002 йили асосий жамоага ўтиб, 2003 йилда "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии