RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  2 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди Новости

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди

СПОРТ телеканали орқали анчадан буён намойиш этиб келаётган “Евротайм” дастурини кўпчилик кўрган бўлса керак.

Англия, Испания, Италия ва Германия миллий чемпионати ўйинлари натижалари ва урилган голлар намойиш этиб бориладиган дастур 8 декабрь куни эфирга чиқиши керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра “Евротайм” намойиш этилгани йўқ.

СПОРТ телеканали юқоридаги чемпионатларни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олгани йўқ. Шу боис ҳам мухлислар айнан шу дастур орқали ўйиндаги голларни томоша қилиб боришаётганди. Бироқ энди катта эҳтимол билан бу ҳам томошабинлар учун армонга айланади шекилли.

Телеканал раҳбарияти Европа чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигасининг баъзи ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ Uzreport Tv иккала мусобақани трансляциясини харид қилди. Бундан ташқари Uzreport TV ЕВРО-2016 финал босқич ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини ҳам сотиб олди.

Бироқ Uzreport TV айни пайтда фақат Тошкент шаҳридагина эфирга узатилмоқда. СПОРТ телеканали эса бутун республикада намойиш этилади. Шу боис кўплаб футбол мухлислари айнан СПОРТ ТВ йирик мусобақаларнинг трансляциясини сотиб олишини истамоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика