RU

Последние новости

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  2 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

⚡️ Спорт директори билан урушиб кетган мураббий, Шомуродов ва яна бир ҳужумчини қўшиб олишга яқин бўлган “Торино”да нима гаплар? Новости

⚡️ Спорт директори билан урушиб кетган мураббий, Шомуродов ва яна бир ҳужумчини қўшиб олишга яқин бўлган “Торино”да нима гаплар?

Олдинроқ, “Рома”ни тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовга “Монца” варианти қулайроқлиги ҳақида ёзгандик.

Бироқ, унга қизиқаётганлар орасида А Серия дебютантининг номи йўқ ва бу муаллифнинг фарази холос.

“Торино” эса ўзбекистонликни қўлга киритиш учун “бўрилар”га расмий таклиф ("Championat.asia" сайтининг Италия футболи бўйича мутахассиси Сергей Румянцев инсайд берди) юборди. Бунга сабаблар етарлича: биринчидан туринликлар устози Иван Юрич “Женоа”да ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида фаолият олиб борган, у Элдорнинг генуяликларда кўрсатган потенциалидан хабардор, иккинчидан эса жамоада сермаҳсул тўпурар йўқ. 

Трансфер нархи 20 млн евролик бўлган Андреа Белоттининг клубда олиб қолинмагани эса тушунарсиз. Италия ТЖ аъзоси гарчи якунланган мавсум (жароҳатлар сабаб) ўзини кўрсатолмаган бўлса ҳам ундан олдинги мавсумларда ёрқин ўйинлари билан терма жамоа мураббийлар штаби назарига тушганди. Хуллас, асосий форвард кетди, энди ким келади?

Аввал асосий жамоадаги ҳужумчиларга эътибор қаратамиз:

Антонио Санабриа (26 ёш) – “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Парагвай ТЖ аъзоси ўтган мавсум А Серияда 29 баҳсда 6+1 кўрсаткич қайд этди;

Демба Сек (21 ёш) – ўтган мавсум ярмида СПАЛдан сотиб олинди ва А Серияда 6 учрашувда қатнашди. Б Серия 2021/22 йилги мавсумидаги натижаси ҳам мақтанарли эмас: 18 учрашувда 1+2 кўрсаткич (вингер сифатида ҳам ўйнайди);

Симоне Верди (30 ёш) – 2021/22 йилги мавсум стартини “Торино”да бошлаб, сўнгра “Салернитана”га ижарага берилди. Чемпионатда умумий 18 ўйинда 6 та гол урди. Бу унинг охирги йиллардаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Симоне Эдера (25 ёш) – ўтган мавсумни “Торино” ўринбосарлари сафида ўтказиб, 4 та ўйинда қатнашди. У ижарага кетиш эҳтимоли юқори;

Симоне Заза (31 ёш) – охирги йилларда жароҳатлар туфайли формасини анча йўқотган таниқли футболчилардан бири. У якунланган мавсум А Серияда 10 та учрашув ўтказди ва уларнинг барчасида захирадан майдонга тушди. Гол уриш эса унга насиб этмади;

Пьетро Пеллегри (21 ёш) – асли “Монако”га тегишли бўлган футболчи мавсум бошини ижара асосида “Милан”да, кейин эса “буқалар” сафида ўтказди. У июлдан бошлаб “Торино”нинг тўлақонли аъзосига айланди. Якунланган мавсум А Серияда 15 учрашувда атиги битта гол урди.

Кўриб турганингиздек, олдинги чизиқ билан боғлиқ муаммолар етарлича. Бош мураббий Юрич эса кўп ҳолларда “3-4-2-1” ҳамда “3-4-3” схемаларида ўйнашни хуш кўради.

Ҳужумкорлик кучайтириш учун “Торино” Шомуродов билан бирга “Аталанта”да ишлари юришмаётган Алексей Миранчукни ҳам олиб келиши мумкин. “Tranfermarkt” бўйича 27 ёшли ўзбекистонлик 8 млн, 26 ёшли россиялик эса 10 млн еврога нархланган. Миранчук марказий ҳужумчи, ҳужумчи ортида ва ўнг қанот вингери сифатида ўйнай олади. Элдорга эса иккала қанот вингери ва форвард позициялари хос. 

Италияда трансфер дедлайни 31 августга белгиланган. Шомуродов ва Алексей келган тақдирда, юқорида санаб ўтилган ҳужумчилардан баъзилари бошқа жамоаларга кетиш эҳтимоли бор.

Иккисининг статистикаси:

Алексей Миранчук ўтган мавсум бергамоликлар сафида 25 учрашувда 2+5 натижага эришди;

Элдор Шомуродов ўтган мавсум римликлар сафида 40 баҳсда 5+6 натижага эришди. 

“Торино” юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоами?

Турин гранди “Ювентус”дан фарқли равишда “буқалар” А Сериядаги ўртамиёна клублардан бири ҳисобланади. Охирги беш мавсум чемпионатдаги натижаси:

2021/22 мавсум – 10-ўрин;

2020/21 мавсум – 17-ўрин;

2019/20 мавсум – 16-ўрин;

2018/19 мавсум – 7-ўрин ва Европа лигаси саралашига йўл олиб, гуруҳ босқичига чиқа олмади;

2017/18 мавсум – 9-ўрин.

Клуб 7 карра Скудетто соҳиби (мусобақада 5-кўрсаткич) ҳисобланади. Охирги титул 1975/76 йилги мавсум қўлга киритилган. 

"Ишкал"

Дарвоқе, “Торино” устози Иван Юрич Австриядаги йиғин вақтида трансфер сиёсатидан норози бўлиб, клуб спорт директори Давиде Ваньяти билан тортишиб кетган. Клуб ходими уларни ажратиб қолишга улгурди. Қайд этилишича, хорватиялик мутахассис Белотти ва асосий ҳимоячи Глейсон Бремернинг (“Ювентус”га ўтди) ўрнига муносиб футболчилар олиб келинмаганидан жахли чиққан.

 

“Монца” варианти ... 

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика