RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  16 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса Новости

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса

Сўнгги бир неча йил давомида спорт бозорида турли хил янги бутсалар пайдо бўлди.

Деярли ҳар ҳафта янги бутса намойиш этиляпти. Бутсалар кўплиги туфайли бирортасини танлаш жуда қийин.

Биз ўзига тортувчи 7 хил бутсани танлаб олдик ва унда ўйнаши керак бўлган футболчининг сифатларини қўшиб ўтдик. Буни жуда жиддий қабул қилманг, аммо биз келтирган сифатлар орқали қайси бутса кимга тегишли эканлигини топиб кўринг.


Adidas X15 - Whiteout Edition


"Шарпалар" учун мўлжалланган бутса. Бундай футбочи икки муваффақиятли ҳаракат қилиши ва ярим соат кўринмай қолиши мумкин. У гол уриши ёки унга ассистент бўлиши мумкин, аммо майдонда кўринмайди.  У ҳимояга умуман қайтмайди, бу футболчи фақат гол урганида ёки голли оширма берганида уни эсга оламиз.


Nike Magista Obra – Electro Flare Pack


"Қучоқловчи". Икки қўли билан рақибни ушлаб оладиган футболчини тасаввур қилинг. Тўп учун курашиш ўрнига, у футболга оид бўлмаган ҳаракатларни амалга оширади.


Nike Mercurial Vapor X Pink


"Примадонна". Майдонда етакчи бўлиши жуда муҳим, аммо фақат футбол билан боғланиб қолмай, ёрқин бутса кийадиган етакчилар ҳам бор. У тўпни олдириб қўйса яхшиси ҳеч нарса демаган маъқул, лекин унинг жамоадоши ушбу хатога йўл қўйса "Примадонна"дан эшитадиганини эшитади.


Puma evoSPEED SL Leather - Electric Blue


"Умидсиз". Бу футболчи дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади ёки икки ҳимоячини алдаб вазиятни оғирлаштиради.


Adidas X15 - Solar Blue


"Жаноб ажойиб". Ушбу футболчи қулай вазиятда яхши таасуррот қолдирмоқчи бўлади. У ўйинга бир қоп энг замонавий бутсаларни олиб келади. Бу ўйинчи майдонда мўжиза яратиши ёки ўз финтларида адашиб қолиши мумкин.


Under Armour Speedfrom Leather - Blackout


"Уста" - фақат доно футболчигина бу бутсани танлайди. У барчасини кийиб кўрган ва бозордаги энг қулай бутса шу эканлигини билади. Камтаргина қора дизайн. Бу футболчи ўз тажрибасини бўлиша олади ва қаноти остига "полапон" футболчиларни олиши мумкин.


Nike Hypervenom Phantom - Lewandowski


"Леви" - бу футболчи айни дамда машҳурлик чўққисида. У голларни қандай уришни биласиз. Бундан ташқари, бу ишни иккала оёғи билан ҳам яхши эплайди. Агар жамоангизда шундай футболчи бўлса, шунчаки тўпни унга беринг ва қолганини унинг ўзи бажаради?

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика