Спаллетти кетса, ўрнига ким келади?
20 мая 2023 11:29
Новости
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоани қабул қилиб олиш борасида Рафаэль Бенитес билан алоқага чиқди, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
"Наполи" ҳозирги устози Лучано Спаллеттининг клуб бошлиғи билан муносабатлари дарз кетган, гарчи мураббий 33 йиллик танаффусдан сўнг "Наполи"га лига чемпионлигини қайтарганди.
Рафаэль Бенитес 2013-2015 йилларда "Наполи"ни бошқарган ва 2014 йилда Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Бенитес ягона номзод эмас. Аурелио Де Лаурентис Неапол клубини Кристоф Галтье, Антонио Конте, Жан Пьер Гасперини ёки Винченцо Итальянога ишониб топширишга тайёр.
Спаллетти "Наполи"дан кетиши мумкин. Мураббий Де Лаурентис билан урушиб қолган
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии