RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  1 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши бепул трансферлари ТОП-7 Новости

Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши бепул трансферлари ТОП-7

Замонавий футболда эркин агент мақомида бўлган ўйинчи билан шартнома имзолаш, катта бюджетга эга бўлмаган ўртамиёна жамоаларнинг бойроқ рақиб жамоалар билан рақобатлашишга мажбур қиладиган имкониятлардан биридир.

Замонавий футболда эркин агент мақомида бўлган ўйинчи билан шартнома имзолаш, катта бюджетга эга бўлмаган ўртамиёна жамоаларнинг бойроқ рақиб жамоалар билан рақобатлашишга мажбур қиладиган имкониятлардан биридир. Клубга текинга тушган футболчи эртага клубга катта фойда олиб келиши ҳам мумкин. Бундай сиёсат Европа қитъасидаги ўнлаб клубларга хос одат саналади.

Хуллас, бугун биз мақоламизда, ўзимизнинг нуқтайи назаримизга кўра тузилган, 2010-йилдан то ҳозиргача амалга оширилган энг яхши бепул битимлар ва “аср трансфери” ҳақида эслаб ўтамиз.

7. Эстебан Камбьяссо
Аргентиналик ярим ҳимоячи, эҳтимол кимгадир бизнинг рейтингимиздаги ўта ноаниқ ва ғалати танловга ўхшаб кўриниши мумкин, аммо у 2015/16 йилги мавсумда "Лестер"нинг сенсацион чемпионлигида муҳим рол ўйнаган. Камбьяссо ҳақиқатан ҳам атиги бир йил - 2014/15 йилги мавсумни "тулкилар" лагерида ўтказди. Эстебан "Лестер"га "Интер"даги ўн йиллик фаолиятидан сўнг эркин агент сифатида қўшилди. Камбьяссо Англия Премьер-лигасида мавсум давомида 31та ўйин ўтказди (5та гол, 1та узатма) ва келаси йили "Лестер"га элитада қолиш ҳуқуқини сақлаб қолишда ёрдам берди. Ёзда Эстебан "тулкилар"ни тарк этди, жамоа бир йил ўтгач фантастик ғалабага эришди яъни Премьер-лигани ютди.
2015 йилнинг ёзида Камбьяссо эркин агент сифатида "Лестер"дан "Олимпиакос"га ўтди. Эстебан 2017 йил июлида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ундан олдин икки карра Греция чемпиони бўлишга улгурди. Нима бўлган тақдирда, унинг "Лестер"га ўтиши ва ушбу жамоа учун керакли вақтда ўйнаган роли сабабли аргентиналик сўнгги ўн йилликнинг энг яхши бепул трансферлари рўйхатига киришга лойиқдек туюлди.



6. Рауль
2010 йилда "Реал" афсонаси Рауль Гонсалес Бланко, ёши ва ўсиб бораётган рақобат туфайли, энди ўз жонажон клубига илгаригидек фойда бера олмаслигини тушунди. Шу билан бирга, ҳужумчи фаолиятини дарҳол тугатишни истамади. Шунинг учун Германияга, эркин агент сифатида "Шальке"га кўчиб ўтди. 2009/10 йилги чемпионатда чемпионлик унвони учун кураш олиб борган Гельзенкирхен клуби кейинги мавсумда жиддий муаммоларга дуч келди ва фақатгина 14-ўринни эгаллади. Рауль жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди ва 13та гол урди. Агар у бўлмаганида Германиянинг амалдаги вице-чемпиони Иккинчи Бундеслигага шўнғишига гувоҳ бўлишимиз мумкин бўларди...

Аммо 2010/11 йилги мавсумда "Шальке" кубоксиз қолмади - жамоа Германия кубогини ютди ва бир неча ойдан кейин мамлакат Суперкубоги учун курашда Дортмунднинг "Боруссия"сини мағлуб этди. Рауль "Шальке"да икки мавсум ўтказди ва кетишидан олдин у жамоанинг юқори даражага кўтарилишига ёрдам берди - 2011/12 йилда клуб билан учинчи ўринни эгаллади. Рауль "Шальке"дан кейин Қатарга, "Ал-Садд"да ўйнаш учун жўнади (эркин агент сифатида) ва ушбу жамоа билан мамлакат чемпионига айланди, уч йилдан сўнг Американинг "Нью-Йорк Космос" клубида ҳам Шимолий Америка Футбол Лигаси(НАСЛ)ни ютди. Ушбу соврин Раульнинг қойилмақом фаолиятидаги сўнгги ютуғи бўлди. Ҳозир испаниялик "ўз уйида" ишлаяпти ва "Реал Мадрид Кастилья"ни бошқармоқда.



5. Мирослав Клозе
2011 йилнинг ёзида, "Бавария"даги тўрт йилдан сўнг (150та ўйин, 53та гол ва 27та голли пас) Мирослав Клозе вазиятни ўзгартиришга қарор қилди. 33 ёшга тўлиши арафасида, кўпчилик мухлислар ва мутахассислар Клозенинг энг яхши йиллари ортда қолганини шаъма қилаётганларида, у қўшимча пул топиш учун экзотик мамлакатга бормасликка қарор қилди ва "Лацио" билан шартнома имзолади. Натижада, Мирослав Римда беш йилини ўтказди, узоқ вақт юқори даражада тўп тепиб, жамоаси учун ҳақиқатан ҳам фойдали ўйинчи бўлди. Клозе "бургутлар" учун "Бавария"га нисбатан кўпроқ ўйин ўтказиб, кўпроқ гол урди: 171 учрашув, 63 гол ва 35 ассист.

Клозе "Лацио"да қўлга киритган ягона соврин - 2012/13 йилги Италия кубоги бўлди. Клуб раҳбариятининг 2011 йилдаги Клозени жамоага таклиф қилиш қарори сўнгги ўн йилликдаги энг яхши ва муваффақиятли юришлардан бири бўлди. Мирослав 2016 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликка ўтди. Дастлаб у Германия терма жамоаси мураббийлар штабида меҳнат қилди, 2018 йилнинг ёзидан бери эса "Бавария" U-17 жамоасида мураббий бўлиб ишлаб келмоқда.



4. Хави
2015 йилнинг ёзида "Барселона"нинг энг афсонавий футболчиларидан бири Хави Эрнандес ўз жамоаси билан хайрлашишга қарор қилди. Аммо ажойиб хавбек ўз фаолиятини якунламай, Қатарнинг "Аль-Садд" клубига эркин агент сифатида ўтишга рози бўлди, жамоа Хави билан мураббийлар штабида ишлаш имконияти билан 3 йиллик шартнома тузди. 2018/19 мавсумда у жамоа билан Қатар чемпионатида ғолиб чиқди, шундан сўнг футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди ва бош мураббий лавозимини эгаллади.
Қатарда жадал ривожланаётган футбол воқелигини ва ушбу мамлакатда навбатдаги Жаҳон чемпионати ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, Хави мамлакат футболини оммалаштиришда муҳим рол ўйнади, шунингдек, жамоасини ўйин борасида Қатардаги биринчи рақамли жамоага айлантирди. Келажакда Хави Эрнандесни "Барселона" кутмоқда, аммо афсона бу борада шошилмоқчи эмас.



3. Жеймс Милнер
Тасаввур қилиш қийин, аммо 2015 йилда "Ливерпуль" "Манчестер Сити"нинг марказий ярим ҳимоячиси Жеймс Милнерни бепул қўлга киритишга муваффақ бўлди. Чунки, ярим ҳимоячи ва "шаҳарликлар" ўртасидаги келишув муддати тугаганди. Милнер "Ливерпуль"да ўз ўрнига эга бўлди ҳамда "қизиллар"нинг ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Ҳатто 34 ёшида ҳам улкан иш қобилиятига эга фантастик футболчи ҳозирда Юрген Клопп жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Милнер "Ливерпуль"да 205 ўйин ўтказишга улгурди ("Манчестер Сити" учун - 203та). 2019 йилда "қизиллар" ва Жеймс Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ютишди, бу Милнерга ўзининг шахсий совринлар тўпламини сезиларли даражада кўпайтириб олишига имкон берди. Қизиғи шундаки, футбол меъёрларидан ортиқроқ ёшга тўлганига қарамай, "Ливерпуль" ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Милнер билан шартномани 2022 йил ёзигача узайтирди - улар Жеймсга ишонишда давом этишмоқда!



2. Андреа Пирло
2011 йил ёзида "Милан" Андреа Пирлога эркин агент сифатида клубни тарк этишига рухсат берган. Ғалати шундай эмасми? Андреа 32 ёшида "Ювентус"га эркин агент сифатида кўчиб ўтган ва у ерда тўрт ажойиб мавсумни ўтказиб, ўзининг даҳо эканлигини бутун футбол оламига намойиш этган.

Бир пайтлар Жанлуижи Буффон Пирлонинг "Ювентус"га ўтганини "аср трансфери" деб атаганлиги бежиз эмас. Андреа Туринда ўтказган тўрт мавсумида "Юве" тўртта чемпионлик унвонига сазовор бўлган, шу вақт ичида "Милан" атиги икки марта мавсумни кучли тўртликда якунлашга муваффақ бўлган. Пирло футболчилик фаолиятини АҚШда - "Нью-Йорк Сити" сафида якунлади. Унинг "эртаги" ҳам чиройли, ҳам муносиб якунланди.




1. Роберт Левандовски
Агар Пирлонинг "Милан"дан "Ювентус"га ўтганини «аср трансферии» деб аташ мумкин бўлса, унда Роберт Левандовскининг 2014 йил ёзида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан Мюнхеннинг "Бавария"сига трансферини бемалол "аср ўғрилиги" дея таъкидлаш мумкин, албатта, яхши маънода. Германиянинг энг машҳур клуби, топ даражадаги ҳужумчини "қора-сариқлар" билан янги шартнома тузмасликка ишонтириб, рақибдан мутлақо бепул "олиб қўйиш"га муваффақ бўлди. Замонавий воқеликда бундай шартнома клубга камида 100-150 миллион еврога тушади, аммо "Бавария" ҳатто Германия ички трансфер бозорида ҳам ўз даражасини намойиш қила олди.

Ўшандан бери Левандовски "Бавария" сафида 268та учрашувда майдонга тушиб, 222та гол ва 49та голли узатмани амалга оширди. Европа футбол клубида бепулга келган ўйинчи битта ўйинда биттадан кўп гол уришга қодир - бу мутлақ фантастика! Бунга оддий қараш кераклигини Роберт Левандовски аллақачон "Бавария" ва бутун Германия футбол мухлисларига "ўргатиб бўлган".



Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика