RU

Последние новости

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Сўнгги император Новости

Сўнгги император

“Император” деса, кимдир Калигулани, ким пингвинни, аллаким эса Пётр иккинчини тасаввур қилса керак. Менинг хаёлимда бошқаси гавдаланади...

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри. Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенгроқ маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи мамлакат номига кўчирилган. Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди: “Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси, Рим футболи ҳақида суҳбатлашамиз. Мазкур шаҳар инглизлар ихтиро қилган ўйин бобида собиқ империя истилолари сингари шуҳрат қозона билмади. Римда футбол деса, кишининг хаёлига “Олимпико”, “Лацио” ёки “Рома” келиши мумкин. Баъзилар учун эса Рим футболи фақат Франческо Тоттидан иборат.

Бу номни билмаган, ҳурмат қилмаган футбол мухлиси ернинг ҳеч бир нуқтасида йўқ. Тоттининг фаолияти совринлар билан тўлмаган. Унинг карьерасини атиги 3 та сўзга сиғдириш мумкин: Рим, “Рома”, садоқат. У буюкликнинг оддийликдан бошланишини исботлагани учун севимли. У севги ҳам садоқатидан воз кечмагани учун қадрли. 

Умрининг 30 йилини 1 шаҳар, 1 та клубга бағишлаган “гладиатор” айнан садоқати сабаб афсонага айланди. Бугун Неаполь Марадонаси, Милан Мальдиниси билан мақтанса, Рим ўз “императори” ҳақида оғиз кўпиртириб гапиради. Аммо Римга қийин, футбол кун сайин бизнесга айланиб бормоқда. У ўзидан-да каттароқ бундай футболчини бошқа учратмаса керак...

Абдулла Ориповнинг шундай сатрлари бор: “Борлиқ гўзалликлар берару бизга, Эвазига фақат ҳайрат сўрайди”. Шуни ўқир экансиз, Тоттини голлар эмас, муҳаббат буюк қилгани ҳақида ўйлайсиз, садоқатидан ҳайратланасиз. Дарҳақиқат, Франческодан зўрроқ минглаб футболчилар топилади, аммо одамийроқлари йўқ.  

Флорентино Перец жуда устомон одам. У машиналарни, одамларни, Криштиану Роналду каби ўнлаб юлдузларни, эҳтимол, ҳакамларни ҳам сотиб олиши мумкин. Бироқ, Тоттини эмас. Франческо “Реал”нинг рад қилиб бўлмас таклифини рад қила олган инсон эди. Ўйлаб қоласиз, итальян футболининг тирик афсонаси 28 йиллик бутун фаолияти давомида атиги 3 бор олтин медаль ютган. У совринларга, катта маошга эга бўлиш учун “қироллик клуби” юборган бир парча қоғозга имзо чекса кифоя эди... Ҳозиргача “гладиатор” ўшанда хато қилган деб ўйлардим. Бугун адашганимни ҳис қиляпман.

Ғолиб бўлиш ва ғолиблар томонида бўлиш ўртасида фарқ катта экан. Ҳақиқатан ҳам агар футбол бир ўйин бўлса, Франческо Тотти унинг абадий ғолиблари қаторидан ўрин олди. Футболга Златанлар керак, аммо Тоттиларсиз ўз жозибасини тамомила йўқотади. Шундай экан, атрофимиздаги “Тотти”ларни қадрлайлик. Ҳаётимизни тиллалар, пуллар эмас, одамий ҳислар безаб туради...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика