RU

Последние новости

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  3 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

“Соғлом авлод”стадиони мавсумга тайёрми ёхуд Ғуломжон Усмонов билан суҳбат Новости

“Соғлом авлод”стадиони мавсумга тайёрми ёхуд Ғуломжон Усмонов билан суҳбат

Олий лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақида ўқувчиларимиз ҳукмига мақолаларни беришда давом этамиз.
Кеча Муборакдаги “Б.Вафоев” номли стадион директори билан уюштирган суҳбатимизни бергандик. Бугун эса Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионига ташриф буюрдик. У ерда стадион директори Ғуломжон Усмоновни иўлаб топиб, мақсадимизни тушунтирдик. Айни дамда стадионда таъмирлаш ишлари кетаётгани ва тўлиқ тайёр эмаслиги сабабли Усмонов бизни кейинроқ репортаж тайёрлишимизни таъкидлади. Лекин Ғулом акани барибир кўндирдик. Стадиондаги бўлаётган ишлар билан танишиш асносида Усмоновни суҳбатга чорладик.



- Ғулом ака, 4 апрель куни “Соғлом авлод” стадионида расмий ўйинлар бошланади. Мавсумга тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?
- Стадионнинг айрим жойларини янги мавсум олдидан бир қатор таъмирдан чиқариш учун бир қатор ҳомий ташкилотлар бириктирилди. Стадион Андижон олимпия захиралари коллежи тасарруфида бўлгани боис, биргина коллежнинг ўзи стадион учун пул ажратиши қийин. Шу боис ҳокимят томонидан шаҳримиздаги бир қатор ташкилотларга стадионнинг қандайдир қисми таъмирлаш учун бириктирилди.

- Стадион коллеж тасарруфида бўлсада, ўйинларга кириш хуқуқини берадиган чипталарни клуб ўзи чиқаради. Тўғрими?
- Ҳа, шундай.



- У холда клуб стадион учун коллежга ижара ҳақи тўлайдими?
- Маълум миқдорда, имкониятидан келиб чиқиб тўлайди. Уларга алоҳида сумма аниқ белгилаб қўйилмаган.

- Стадионнинг ишчи ходимлари сони нечта?
- Жами 17та. Улардан 6 нафари қоровул. Қолган 11таси бошқа ишларга бириктирилган.  

- Майдон устаси нечта?
- Майдон устаси ҳозирча йўқ. Ҳисобда битта ходим ишлаб турибди. Унга бошқа ходимларимиз ҳам кўмаклашмоқда.



- Майдон сифатини яхшилаш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?
- Майдонни чемпионат бошланишига сифатли қилиб топшириш учун куз фаслидан буён ишламоқдамиз. Қум, ўғит ва бошқа ўзимиздаги махсулотларнинг аралашмасини майдонга сочиб чиқдик. Лекин майдонда 96 фоиз ажириқ бўлгани сабабли ҳозирча тўлиқ ям-яшил бўлиб улгурмади. Менимча апрель ойинининг иккинчи ярмида майдон кўнгилдагидек холатга келиб улгуради.

- Қум ва ўғит аралшмасидан ташқари яна қандайдир дорилардан ҳам фойдаланилдими?
- Ҳа, шу кунгача 40кг спорт устаси уруғларидан майдонга сочдик. Ундан ташқари майдонни юмшоқ бўлиши учун қум-ўғит аралашмасидан ҳам фойдаландик.



- Битта майдон учун 40 кг уруғ оз эмасми?
- Биз уруғдан вақти-вақти билан фойдаланамиз. Айрим жойларга сочиб чиқамиз холос. Асосан ажириқ ўти бўлгани учун ҳам шундай. Қуёш чиқиб, кун исиб борган сайин майдон ям-яшил бўлиб бораверади.

- Трибунага қарасак айрим ўриндиқлар яроқсиз холатда эканлигини кўряпмиз. Бу ҳам янгиланадими?
- Ҳа. Ҳисоб китобимизга кўра 2000 дона пластмасса ўриндиқ керак бўлади. Бунинг учун керакли жойларга хат билан мурожаат қилганмиз.

- Стадионни ўз ходимларини инобатга олмаганда, четдан бошқа ишчи кучини кўрмаяпмиз. Келгуси ҳафтада эса стадионда чемпионат очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унга қадар улргурасизларми?
- Вилоят ҳокимияти, шаҳар ҳокими, вилоят футбол федерацияси бу борада амалий ёрдам бермоқда. Шахсан вилоят ҳокими стадионни таъмирлаш учун керакли ташкилотларга топшириқлар берган. 10 кун давомида бемалол улгураса бўлади. 



- Пардозлар ишларчи?
- Бу борада бизга ҳар йили “УзДонгЖу” лак бўёқ ишлаб чиқариш корхонаси ёрдам бериб келади. Йўлаклар ва зинапоялардаги пардозлаш ишлари ўйинга 4-5 кун қолганида қилинса ҳам бўлади. Ишчи ходимларимиз ҳар бир секторни тозалаб чиқди. Биз ҳозир фақат ташкилотлар томонидан амалий ёрдамни кутяпмиз холос.

- Шу ўринда стадион ўз бағрига неча нафар мухлисни сиғдира олиши ҳақида аниқ маълумот бериб ўтсангиз?
- Стадионда жами 32та сектор мавжуд бўлиб, 18365 нафар томошабинга мўлжалланган. Мухлисларни стадионга кириш худуди битта жойдан, уста эшик орқали киришлари мумкин бўлади. Автоулов билан стадионга кириш худуди эса 3та.

- “Соғлом авлод” стадионига келган журналист ОАВ ходимлари учун махсус жой ажратилмаганидан доим нолиб кетади. Бу йил ушбу муаммони ҳам бартараф этиш режага киритилганми?
- Ҳа. 1-секторга журналистлар учун алоҳида жой қилишни ўйлаб турибмиз. Ҳозирги ўриндиқларни олди томонига стол қўйиб, электр ҳам қилиб берамиз.



- Трибунага қарама-қарши секторда ўтирган мухлис ўйин вақтида стадион суҳандонини овозини деярли эшитмайди. Демоқчимизки, карнайларни ҳам янгилаш вақти келмадимикин?

- Коллежнинг йиллик бюджети ҳозирча тасдиқланмагани  боис бу нарса тўхтаб турибди. Стадион трибуналарига жами 22та карнай ўрнатилган. Бу йил камида 50-60 фоизини янгилашимиз керак. Бундан ташқари майдон четига янгитдан баннер қилинмоқда. 81та ҳомий ташкилотларга айтилган. Менимча ўйинга 3-4 кун вақт қолганида булар ҳам тайёр бўлиб қолса керак.

- Айтингчи шу кунгача стадионда янги мавсум учун қандай ишлар қилинди?
- Ички имкониятдан фойдаланган холда, тайёргарлик кўряпмиз. Шу кунгача тозалов ва ободонлаштириш ишлари қилинди. Стадион худуди атрофига турли хил гуллар ўтқазилди. Майдон майсасини эса иккинчи маротаба ўряпмиз. Кейин сув бериб, майдонни қатириб чиқамиз.  

- Стадионда майдонга сув бериш тартиби қандай?
- Ҳафтада икки маротаба сув берамиз. Асосан тунда.

- Нима деб ўйлайсиз, майдон холати ўзингиз учун кўнгилдагидек холатга келяптими?
- Мазкур стадионда 8 йилдан буён ишлаб келаётган бўлсам, ҳозиргача майдон холати борасида юқори ташкилотлар ва назоратчилар томонидан жиддий эътирозлар бўлмади. Юқорида айтганимдек, майдоннинг 96 фоизи ажириқ ўтидан иборат. Бу ажириқ кечроқ амаллай бошлайди. Май ойида келсангиз кўрасиз, майдонимизнинг энг зўр холатини.  

- Ўйин ҳисобини акс эттириб турадиган таблода ҳам ўзгариш бўладими?
- Ҳа, таблода ҳам айрим кичик ўзгаришларга қўл урамиз. Яъни яроқсиз холатга келиб қолган лампаларини янгисига алмаштирамиз. Лекин бугунги кунда ҳам табло ишлайди. Фақат имкон қадар янгилашга харакат қиляпмиз. Аста–секин стадионнинг ҳар бир жойини янгилаб борамиз. Югуриш йўлакчаси, ҳар бир секторнинг том қисмини янгилаш режада бор. 



- Футболчиларни кийиниш хонасичи?
- Шаҳар ҳокими стадионга келганида кийиниш хоналари билан ҳам танишиб чиққанди. Раҳбарият шундай топшириқ бердики, кийиниш хонасида ҳам чемпионатга қадар ўзгартиришлар амалга оширилади. Яъни 3 метр баландликдан сўнг тепасига том қилиб беркитилади. Ойналар қорайтирилади. Шунда ёзда ҳам хона салқин бўлиб туради. Шунингдек кийиниш хонасидаги мебел жиҳозларни янгилаш учун буюртма бердик.

- Стадион ичида бу йил ҳам савдо дўконлари бўладими?
- Ҳа. Лекин стадион ичига семичка олиб киришга руҳсат берилмайди. Бошқа егулик ва ичимлик бўлса марҳамат.

- Автоуловларни туриш жойи ҳам борми?
- Бундай жойлар иккита бўлиб. Асосий “стоянка” ўрнига ҳозир қиличбозлик спорти учун бино қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Лекин шунга қарамай муаммо бўлмайди. Чунки ундан ташқари яна 150та автоулов учун турар жойимиз бор. Стадионнинг шарқий худуди томонида эса яна 500та автоуловга мўлжалланган жой бор.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика