RU

Последние новости

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади Новости

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади

Олий лиганинг бошқа клублари қатори "Сўғдиёна" ҳам иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпти.

Жиззахликлар ҳозирча иккинчи даврага ҳозирликни Жиззахда бош мураббийсиз олиб боришмоқда. Жамоа эртага биринчи лига вакили "Зомин"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 

"Сўғдиёна" бу мавсум биринчи даврада 17 очко жамғарди ва ҳозирча 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги иккита учрашувда мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Даврон Файзиев ишдан бўшатилди. 

Шундан бери футболчилар бош мураббийсиз машғулот ўтказиб келишмоқда. Машғулотларни олиб бораётган Диёр Файзиевда (Даврон Файзиевнинг акаси) тегишли лицензия бўлмагани учун бош мураббий бўлиб ишлай олмайди. У фақат ёрдамчи бўлиши мумкин. 

Бизга етиб келган гап-сўзларга қараганда клуб раҳбарияти иккита мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ ҳозирча аниқ жавоб олмаган. Лекин тез орада янги бош мураббий келиши кутиляпти, аммо айнан ким келиши номаълум. Бу - футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шу боис янги мураббий топилмаган тақдирда Даврон Файзиевнинг ўзи "Сўғдиёна"га қайтиши мумкин.

Х.Холиқов


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика