RU

Последние новости

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак Новости

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби айни пайтда қийин дамларни бошдан кечирмоқда.
Қийинчилик биринчи навбатда молиявий муаммоларга бориб тақалади. Аввало раҳбарият ўтган йилги қарзлардан батамом қутулгани йўқ.
Қолаверса, жамоада дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий йўқлиги учун молдовалик посбон Александр Меленчук дарвозани қўриқлаш билан бирга бошқа шерикларини ҳам шуғуллантиряпти.

“Сўғдиёна” мураббийлар штабида Даврон Файзиевга акаси Диёр Файзиев билан катта мураббий Руслан Аҳмедов ёрдам бериб келаётгани маълум. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳам йўқ экан.

Биринчи навбатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилар автобус масаласини ҳал қилиб бермаса бўлмайди. Чунки яқинда атиги икки кунга Тошкентга келиб кетган жамоа автобус масаласини зўрға ҳал этди.

Аввалига биз суратдаги автобусни кўриб, “Сўғдиёна” ҳам ўз автоуловига эга бўлибди-да дея хурсанд бўлгандик. Аммо кейин маълум бўлишича, ушбу автобус шаҳар ичида йўналишли қатнайдиган транспорт воситаси бўлиб, клуб уни 1 миллион сўм эвазига ижарага олибди.

Шу ойнинг охирида жиззахликлар ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун яна пойтахтга келишади. Хўш, “Сўғдиёна” раҳбарияти транспорт масаласини қандай ҳал этади? Жамоа яна шу автобусни ижарага оладими ёки ҳомийлар бошқа бирорта йўлни ўйлаб топишадими? Буни шу ҳафта охирларида билиб оламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика