RU

Последние новости

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  20 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  299 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

"Сўғдиёна" ёзги "қайноқ" трансферларни бошлади: "Насаф" футболчиси билан келишувга эришилди Новости

"Сўғдиёна" ёзги "қайноқ" трансферларни бошлади: "Насаф" футболчиси билан келишувга эришилди

Куни кеча "Насаф"нинг вингери Жасур Ҳасанов жамоадан кетгани ҳақида хабар бергандик.

Жасур Ҳасановга "Сўғдиёна" томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида айтилганди. Жиззахликлар трансфер ойнаси очилиши арафасида Жасур Ҳасанов билан музокаралар олиб борилган ва оғзаки келишувга эришилган. "Сўғдиёна" футболчини трансфер ойнаси очилганидан сўнг расман рўйхатдан ўтказиши мумкин.

"Насаф" билан амалда йил якунига қадар шартномаси мавжуд бўлган Ҳасанов жамоани эркин агент сифатида тарк этдими ёки трансфер учун жиззахликлар "Насаф"га қанчадир миқдорда пул ўтказиб беришадими, ҳозирча бу номаълум.

"Насаф"даги молиявий муаммолар туфайли футболчилар маошларини ўз вақтида олишмаётгани учун ҳам футболчилар жамоани эркин агент сифатида тарк этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, анча аввал "Насаф"нинг бир қатор футболчиларига "Сўғдиёна" тарафидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Хусусан, жиззахликлар "Насаф"нинг яна бир қатор легионерлари ва асли маҳаллий футболчиларга ҳам қизиқишаётганди. Яқин орада "Сўғдиёна" таркиби яна "Насаф" футболчилари билан кучайиши мумкин.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика