RU

Последние новости

16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  0 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  5 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  6 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  11 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  8 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  23

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади Новости

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 7-турида “Сўғдиёна” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди.
6-дақиқада Сирож Ҳамроев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг жарима майдонига кираверишда берган кучсиз зарбасини дарвозабон қайтарди. Мезбонлар ҳимоячилари ўнг қанотда Даврон Ҳошимовни ўтказиб юборишди ва у бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ Александр Меленчук аниқ ҳаракат қилди. Тўп учун кураш асосан майдон марказига кўчди. 

27-дақиқада Жора Оганесян томонида жарима майдонига ошириб берилган жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. 30-дақиқада тошкентликларнинг бурчак зарбасида голли вазият вужудга келди. Яна Меленчук ўз ўрнида. 36-дақиқада "Пахтакор"нинг қарши хужумида Жора Оганесян ва Игорь Сергеев томонидан ташкиллаштирилган комбинацияда Сергеевга аниқлик етишмади. Ҳолмуҳаммедов ўнг қанотдан бир неча ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди ва пастлаб берган кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим якунланди.

48-дақиқада Жаводулло Иброҳимовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан дарвоза томон берган зарбаси анча хавфли бўлди. 50-дақиқа Темурхўжа Абдуҳолиқов Мерзляковни қулай вазиятга чиқарди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

Қарши хужумда Илҳом Комилов меҳмонлар жарима майдонида дарвоза томон кучли зарба берди ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Боян Миладинович бир неча ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Ҳар иккала жамоа ҳам гол уришга ҳаракат қилмоқда. Жиззахликлар асосан қарши ҳужумларда кўпроқ тер тўкишмоқда. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. Бу вақтда ҳам ҳеч бир томон гол ура олмади. Шу тариқа "Сўғдиёна" ўз уйида "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0 (0:0)

Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент).

«Сўғдиёна»:
1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Ибрагимов, 3.Илҳом Комилов (4.Асил Бегимқулов, 79), 5.Илёс Қурбонов (9.Хуршид Йўлдошев, 62), 6.Муроджон Тошматов, 13.Жалил Кимсанов, 18.Сухроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов (25.Сардор Қаххоров, 76), 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўъмонов.

«Пахтакор»:
12.Александр Лобанов, 3.Ғулом Ўрунов (4.Боян Миладинович, 70), 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов (38.Аббос Махсталиев, 63), 7.Кахи Махарадзе, 9.Темурхўжа Абдухолиқов, 10.Жора Оганесян (15.Жамшид Искандеров, 46), 19.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
 
Огоҳлантиришлар:
Т.Абдуҳолиқов (60), Ж.Кимсанов (90+3)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика