RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  5 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  18 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  12 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  14

"Сўғдиёна" футбол мактаби, бунёд этилаётган академия ва Жиззах ОЗКга ташрифдан ГАЛЕРЕЯ Новости

"Сўғдиёна" футбол мактаби, бунёд этилаётган академия ва Жиззах ОЗКга ташрифдан ГАЛЕРЕЯ

Ўзбек футболининг 110 йиллигини кенг қамровли нишонлаш мақсадида Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбир доирасида бугун "Сўғдиёна" болалар футбол мактаби, янги қурилаётган футбол академияси ҳамда Жиззах Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрдик.

Дастлаб "Сўғдиёна" футбол мактабида таҳсил олаётган жажжи йигит-қизларнинг машғулот жараёни билан танишдик.

Сафаримизнинг давоми янгидан бунёд этилаётган болалар футбол академияси бўлди. Бизга маълумот беришича, қурилишга жами 136.3 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу академия ноябрь ойида фойдаланишга топширишга мўлжалланмоқда. Академияда 120 ўринга мўлжалланган ётоқхона ва ошхона ҳам қурилади. Ушбу даргоҳда 11 мураббий машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган. Мазкур футбол масканига 12, 13, 14 ва 15 ёшдан иборат болалар тўрт гуруҳга қабул қилинади.

Шунингдек, Жиззах Олимпия захиралари коллежига ҳам қадам ранжида қилдик. Коллежда 750 ўринли ўқув бино, 200 ўринли "Ўқувчилар турар жойи", 102х72 хажмдаги ёпиқ спорт манежи, 21х50 хажмли очиқ сув хавзалари мавжуд. Жиззах Олимпия захиралари коллежида 18 та спорт йўналишлар бўйича ўқувчилар таҳсил олади. Коллежда 115 нафар ўқитувчи мураббийлар ўқувчиларга таълим тарбия бериб келмоқда.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +5   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика