RU

Последние новости

13:54"Андижон" россиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 13:35"Андижон" йиғинидан дараклар: Шаҳром Самиев жамоа ихтиёрига қайтди  1 13:10"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади  0 12:48"Винисиусни 10 сонияда нокаутга учратган бўлардим"  5 12:20"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди  45 11:53Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди  0 11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  1 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  8 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  4 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  5 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  6 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

"Сўғдиёна": Биз ҳалол футбол тарафдоримиз! Новости

"Сўғдиёна": Биз ҳалол футбол тарафдоримиз!

Теги :  Сўғдиёна
Сўнгги йилларда юртимизда футболимиз ривожи йўлида ўлкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ нафақат пойтахт, балким вилоятларда олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ўзбек футболининг маълум миқдорда бўлса-да олдинга силжишида сабабчи бўлмоқда. Ёшлар футболига берилаётган эътибор ҳам аста-секинлик билан ўз ўрнини топиб бормоқда.

Барчага маълумки, Жиззах футболи азалдан ўз мавқеи ва ўз ўрнига эга. Ўша совет давридаги биринчиликларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Миллий чемпионатимиздаги сўнгги йиллардаги бироз омадсиз юришларни ҳисобга олмасак, “Сўғдиёна” Олий лигада ҳар қандай жамоага етарлича муаммо туғдира оладиган жамоалар сирасига кира олади. Жамоа сўнгги 2-3 йилда  Даврон Файзиев мураббийлиги остида уй ўйинларини “Зомин”, “Янгиер” стадионларида ўтказиб келаётганди. Жиззах шаҳридаги замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган стадион фойдаланишга топширилиши Жиззахлик мухлисларга ҳақиқий совға бўлди. Аҳир Жиззахликлар анчадан бери шаҳарда катта футболни ич-ичларидан соғиниб қолишганди. Жамоа раҳбарияти эса буни тушунган ҳолда “Сўғдиёна”нинг ўз мавқеини янада яхшилаш, терма жамоаларга муносиб футболчилар етиштириб бериш йўлида кеча-кундуз бир тану-жон бўлиб меҳнат қилишмоқда. Жамоада ушбу мавсумда биронта легионер футболчи йўқ. Бор эътибор маҳаллий ёш футболчиларга қаратилган. Айнан мана шу ёшлар мураббийнинг уларга бўлган ишончини жуда яхши англаган ҳолда майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир ўйин – жамоа учун сўнгги учрашувдек, бутун жамоа бор кучи билан машғулотларда қатнашиб, майдонда борини бериб ҳаракат қилмоқда. Жамоамиз кўрсатаётган ўйинларга яхшиси стадиондан учрашувларни жонли равишда кузатиб борганларнинг ўзи баҳо беришсин. Биз эса жамоа ҳақида баъзи ОАВ воситаларида чоп этилаётган асоссиз, халқни “Сўғдиёна” ҳақидаги фикрини салбий томонга ўзгартиришга ҳаракат қилинаётган мақолалар ҳақида тўхталмоқчимиз.

“Интерфутбол” газетасининг 07.08.2015 йилдаги сонида Зафар Қосимовнинг “Тош қачон тешилади?” мақоласига тўҳталсак. “Сўғдиёна” Навоийда биринчи даврада ростдан ҳам 4:1 ҳисобидаги аянчли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Жиззахдаги ўйинда ҳам шундай ҳисоб қайд этилди. Хўш, унда қайси жамоа биринчи даврада рақиб майдонида қандай ҳисобда мағлуб бўлган бўлса, ўз майдонида ўша рақиб устидан шундай ҳисобда ғалаба қозонса, демак бу ўйин келишилган ҳисобланадими? Демак жамоалар меҳмонда қандай ҳисоб қайд этилган бўлса, уйдаги ўйинда ўша ҳисоб қайд этилмаслиги учун ҳаракат қилишлари керакми? 2 август кунги “Сўғдиёна”-“Қизилқум” учрашувини стадиондан кузатганлар борми ўзи?  Салкам 10 мингга яқин мухлис стадионда жонли кузатдику бу ўйинни. Учрашувдан кейин ўйин шарҳи жамоанинг расмий сайтига қўйилди. Мақола муаллифи учрашувни стадиондан кузатдимикан? Биз Зафар Қосимовни ўша ўйин куни медиа трибунада ҳам, учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам учратмадик.  Биз бу борада “Интерфутбол” нашридан исбот ва асос талаб қиламиз. Агар исбот ва ва асос кўрсатиб берилмаса, Зафар Қосимов томонидан ёзилган мақола ҳалқда “Сўғдиёна” ҳақида нотўғри фикр уйғотиш мақсадида эканлиги аниқ ва равшан бўлади. “Сўғдиёна” ПФК “Қизилқум” билан бўлган ўйинниг тўлиқ видеотасвирини ҳам тақдим қилишга тайёр.

Навбатдаги мақола ҳақида тўхталамиз. "Интерфутбол" газетасида Муҳаммад Вали муаллифлиги остидаги “Муҳит ичра бечораҳол мураббий” мақоласи. Ўша мақоладаги баъзи жумлаларга эътиборингизни қаратмоқчимиз:

«Водий дербиси»даги ижобий ёки салбий натижа учун ҳеч бир жамоани айблолмаймиз. Дерби ўз номи билан дерби. Фақат, «Навбаҳор»нинг Жиззахга сафари нурли бўлса, бас! Бизни тўғри тушунинг: мазкур мулоҳазалар Наманган клубига мухлислик нуқтаи назаридан айтилмаяпти.” …

«Агар «Навбаҳор» Жиззахда «Сўғдиёна»га ютқазса, бу учрашув барчада шубҳа уйғотиши муқаррар. Бу тўғрида аввалроқ ёзаётганимизнинг сабаби шуки, мухлислар мазкур жамоаларнинг ўтган мавсум иккинчи даврасидаги ўзаро ўйин­ларини ҳам унутишгани йўқ. Ёдда тутайлик, Жиззахдаги 19-тур учрашуви миллий чемпионатимиз нуфузи учун муҳим саналади. Агар биз айтаётган ҳолат юзага келса, наинки, Бахтиёр Ашурматов ва унинг жамоаси, балки миллий чемпионатимизга нисбатан ҳам ишонч сўнади».

 Хўш, мақсад нима? “Сўғдиёна” ўз уйида “Навбаҳор”га ютказиб бериши керакми? Юта оладиган бўлса ҳам ютказсинми? Ўша ўйинда “Навбаҳор” ютса чемпионатимизда ўсиш бўладими? Муаллиф “Навбаҳор”нинг жонкуяр мухлиси эканлиги оддий ўқувчига ҳам маълум.

Сўзимиз сўнггида айтмоқчимизки, “Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти ва барча аъзолари барча ОАВлари вакилларини ҳурмат қилган, ҳурмат қилади ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Жамоамиз ҳалол футбол тарафдори. Жамоа ўз шаънига нисбатан асоссиз ва исботи йўқ, халқни жамоа ҳақида нотуғри фикр уйғотишга етакловчи хабарларга ҳар доим қатъий кураш олиб боришга тайёр. Биз Жиззах футболи, Ўзбекистонимиз футболи ривожи йўлида боримизни беришга тайёрмиз. Биз юқорида қайд этиб ўтилган нашр ва сайтдан ҳамда унинг муаллифларидан жавоб кутиб қоламиз.

“Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти, маъмурияти, мураббийлар штаби ва футболчилари.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика