RU

Последние новости

09:17Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай? Учта клуб аниқ таклиф билан чиққан  1 08:40«Хоразм» беш босқичли мавсум олди режаларни тузиб чиқди. Режада хорижга чиқиш ҳам бор  1 08:07Расман. «Насаф» навбатдаги легионери билан хайрлашди  2 07:37«Нефтчи» яна бир бомба трансферни эълон қилди  26 03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  2 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  6 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  9 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  1 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  3 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  17 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади Новости

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов иккинчи даврадан эътиборан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Футболчимиз ушбу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис шу қарорга келинди. Ҳамидов биринчи даврада 9 ўйинда иштирок этган. Лекин бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмаган. Собир "Металлург"га қарши (5-тур) беллашувдагина асосий таркибда майдонга тушганди. Қолган учрашувларда эса у асосан захирадан ўйинга қўйилган. Ҳамидовнинг ўрнида Алишер Маҳсудов ва Мансур Саидовлар тўп суришади.

Мухлисларимизни шунингдек таркибга янги дарвозабон жалб этилиши қизиқтираётганлиги турган гап. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу масалага тўхталиб ўтиб, мавсумнинг ушбу қисмида маҳоратли дарвозабон топиш мушкул эканлигини айтиб ўтди. "Сўғдиёна" дарвозабони Александр Меленчукни бош мураббий қўл остида кўришга қарши эмасди. Аммо, бу йил Олий лигада сақланиб қолишни ўз олдига мақасад қилиб қўйган жиззахликлар дарвозабонларини қўйиб юборишни исташмади. Бундан ташқари Ашурматов қизиқиш доирасида Андрей Мельничук турганди, лекин Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам асосий футболчиси билан хайрлашишни хоҳламади.

"Лочинлар" таркибига ярим мавсум учун чет элдан дарвозабонни жалб этишга таваккал қилинмади. Зеро, легионер ўйинчини нималарга қодирлигини олдиндан кўра билмай туриб, таркибга қўшиб олиш нотўғри бўлади. Қолаверса "Навбаҳор" дарвозабонлари Хуршид Хўжаев ва Дониёр Усмоновлардан мавсумнинг иккинчи ярмида Ашурматов ишончли ўйин кўрсатишларидан умидвор. Агарда мухлисларимиз Бахтиёр Аъзамовични меҳнатидан қониқиб, уни қўллаб-қувватлашса, мутахассис келаси йилда ҳам жамоамизда фаолият олиб бормоқчи. Боиси, ҳар бир нутқида мураббий асосий мақсади - мухлислар ишончини қозониш эканлигини айтиб келади. Жамоа мавсумни ижобий натижа билан якунласа, келаси мавсумдан совринли ўринлар учун курашишини Ашурматов эътироф этди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика