Соат 16:00да Европа Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
10 июл 2020 15:20
Новости
Соат 16:00да Европа Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
Турнирнинг 1/4 финал жуфтликлари аниқланади, шунингдек 1/2 финал учун ҳам қуръа бўлиб ўтади.
Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
1/8 финал босқичида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади: "Копенгаген" - "Истанбул" (0:1 - биринчи ўйин), "Вулверхэмптон" - "Олимпиакос" (1:1), "Байер" - "Рейнжерс" (3:1), "Вольфсбург" - "Шахтёр" (1:2), "Базель" - "Айнтрахт" (3:0), "Манчестер Юнайтед" - ЛАСК (5:0)
Икки жуфтлик 1/8 финалнинг биринчи ўйинларини ўтказишга улгуришмади: "Интер" - "Хетафе" ва "Севилья" - "Рома". Ушбу жуфтлик ғолиби битта ўйин орқали аниқланади.
Чорак финал, ярим финал ва Европа Лигаси финал ўйини Германияда бўлиб ўтади. Барча жуфтлик ўйинлари битта баҳсдан иборат бўлади.
1/8 финал ўйинлари 5-6 август, 1/4 финал ўйинлари - 10-11 август, 1/2 финал ўйинлари эса 16-17 август кунлари бўлиб ўтади. Финал эса 21 август куни Кёльнда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии