Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди
30 дек 2024 20:20
Новости
Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "қизиллар" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жо Гомес АПЛнинг 19-тури доирасидаги "Вест Хэм"га қарши ўйинда жароҳат олганини айтди.

"Бугун Жо Гомес жароҳат олди. Жо ўзини алмаштиришни сўради ва биз унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик.
У сонининг орқа қисмини шикастлаб олган ва тикланиш учун бироз вақт керак бўлади.
Бундай ҳолатлар мавсум давомида содир бўлиши мумкин", – деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, Гомес 2015 йил июль ойида "Чарльтон"дан "Ливерпул"га ўтганди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг июнида ниҳоясига етади. 27 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 16 ўйин ўтказиб, 2 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали асли гамбиялик инглиз футболчисини 28 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии