Славен Степанович: "Яничич "Локомотив"ни ярим финалга олиб чиқса керак"
12 сен 2016 18:48
Новости
Славен Степанович: "Яничич "Локомотив"ни ярим финалга олиб чиқса керак"
"Кайфиятим йўқ, сабаби машғулотда йўқ жойдан жароҳат олдим, - деб гап бошлади футболчи. Жароҳатим у қадар жиддий эмас деб кутгандим, афсуски мен учун мавсум якунланди. Майдонга қайтишим учун оёғимни операция қилиш керак экан.
Эртанги ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Ал Айн" кучли ва жиддий рақиб. Бизни кичик устунлигимиз ўз уйимизда ўйнашимиз. Шуни унутмаслик керакки, бизнинг жамоа сафида кучли футболчилар бор ва рақибдан қўрқмаймиз. "Бунёдкор" стадионида ўйнаш биз учун бироз муаммо туғдиради, сабаби бу майдонга у қадар кўникмаганмиз. Аммо ишонаманки, эртага муҳим ғалабага эришиб кейинги босқичга чиқамиз.
- Эртага қайси жамоадошингиздан гол кутаяпсиз?
- Менимча эртанги ўйинда Неманья Яничич ярим финалга йўлланма берувчи голни урса керак. Стандарт вазиятларда у анча хавфли ҳисобланади. Шу боис айнан Яничичдан гол кутаяпман, - дейди Славен Степанович.
Шаҳбоз Беғамов
Комментарии