RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  12 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  15 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик" Новости

Славче Войнески: "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик"

Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Ал Дуҳайл" билан беллашув олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ҳамда ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз – чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. 

Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. "Ал Дуҳайл" билан биринчи беллашувдан зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз", – деди "Пахтакор" устози Славче Войнески. 

"Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у "Ал Дуҳайл"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз", – деди "шерлар" ҳимоячиси Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ал Дуҳайл" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. "Шерлар" 3 турдан кейин 3 очко тўплаган ҳолда "D" гуруҳида охирги ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика