RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Сколарининг иккинчи имконияти Новости

Сколарининг иккинчи имконияти

Терма жамоа Охирги марта Бразилия 2002 йилда Луис Фелипе Сколари билан Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
2006 йилги мундиал эса нафақат бразилияликлар учун, балки барча Жанубий америкаликлар учун омадсиз якунланган. Бразилия терма жамоаси Дунга қўл остида чорак финалда Голландия терма жамоасига қарши кечган ўйинда имкониятни бой беради. Ўз уйларида ўтадиган Жаҳон чемпионатида “пентакампеонлар”ни фақат чемпионлик қаноатлантиради.

Таркиб

Сколари қўл остидаги ҳозирги Бразилия терма жамоаси тарихдаги энг юлдузли жамоа ҳисобланмайди. Аммо бразилияликлар сафида зўр футболчилар йўқ эмас. Фред ва Жо Роналдо билан бир даражадаги футболчилар бўлмасада, лекин улар ўз ишини билишади. Сколари  жамоасида Европанинг суперклубларида тўп сурадиган ҳимоячилар бор: Дани Алвес, Марсело, Тиаго Силва, Данте, Давид Луис. Оскар ва Неймар келажаги буюк футболчилар ҳисобланишади, Халк эса бир зарб билан ўйин тақдирини ҳал қиладиган ҳужумчи ҳисобланади. Жамоанинг энг нозик тарафи бу дарвозабон. Жулио Сезар Европани Канадага алмаштиргани ажабланарли эмас.



Яхши ва ёмон тарафлари

Сколари – ҳимоя ва ҳужумни бир ҳил ушлаб турадиган кучли мутахассис. 2010 йилда Дунга Бразилияни бошқа жамоага айлантириб қўйган эди. Сколари жамоаси эса ақлни йўқотмаган ҳолда, ҳақиқий бразилча ўйин кўрсатишга мўлжалланган. Конфедерациялар кубогида у чиройли ва фойдали ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб берди, лекин энди ҳар бир терма жамоа бразилияликларга қарши ўзгача тайёргарлик кўради.

Бразилиянинг ёмон тарафлари бу яхши томонларнинг давом этишидир. Сколари жамоасига керакли пайтда тажриба етмаслиги мумкин, чунки бу жамоа ёш футболчилардан ташкил топган. Дарвоза чизиғи мураббийни ҳавотирга солмоқда. 2002 йили Сколари Маркосни танлаётганда иккиланганди, лекин бу таҳмини ўз тасдиқини топган.


Юлдуз
Неймар

Бразилияликлар Месси ва Роналдуни кўришдан ва улар даражасидаги Неймарни мегаюлдузлар сафида кўрмасликдан чарчашди. Роналдо ва Ривалдо фаолиятини тугатгандан ва Роналдиньо билан Кака четга чиқиб қолгандан кейин, Бразилиянинг суперюлдузи қолмади. Неймар – нафақат катта иқтидор, балк топ футболчи бўлиб етишадиган тайёр бренд ҳамдир. “Барселона”даги илк мавсумида бир маромда ўйин кўрсата олмади. Ҳеч ким илк мавсумида Неймар Мессини соясида қолдиришини кутмаганди ҳам. Терма жамоада эса майдонда ўз санъатини кўрсатишга рухсат этилган биринчи рақамли футболчи. Конфедерациялар кубогида у нимага қодирлигини кўрсатди ва ҳамма Жаҳон чемпионатида ундан янги юришларни кутмоқда. Асосий савол бу – Неймар катта масъулиятга чидай олармикан, ахир 200 миллионлик юрт унинг ўйинини кузатадику. Агар Неймар Жаҳон чемпионатини ютса, у давлатдаги энг машҳур инсонга айланади.



Мураббий
Луис Фелипе Сколари

Сколарининг мураббийлик фаолияти 1982 йили бошланган. 32 йиллик фаолияти давомида мураббий 2 марта Либертадорес кубогини ва бир бора Бразилия чемпионатини ютган. Люшембургу ва Леаонинг омадсизлигидан сўнг Сколари 2001 йилда терма жамоага мураббий бўлади. 2002 йилги Жаҳон чемпионатига Ромариони олмаган Сколари деярли халқ душманига айланади. Бу ҳолат Жаҳон чемпионлигига қадар давом этади. Ундан кейин Сколари 5 йил давомида Португалия терма жамоасини бошқаради ва 2004 йилдаги Европа чемпионатини юта олмайди. 2008 йилда Сколари “Челси” мураббийи этиб тайинланади. Аммо Лондонда Сколари ютуқларга эриша олмайди. Шундан сўнг, мураббий “Бунёдкор” ва “Палмейрас” каби клубларга мураббийлик қилади. 2012 йилда Ману Менезес Бразилия бош мураббийи лавозимидан кетганидан сўнг, унинг ўрнига Сколари келади. Бу йил унга жуда оғир вазифа, ватанида Жаҳон чемпионатини ютиш вазифаси қўйилган.



Тахмин
Гуруҳда биринчи ўрин, ЖЧ нинг ярим финали

Бразилияликлар гуруҳида осон рақиблар мавжуд эмас, ҳар бир рақиб ғалаба учун майдонга тушади. Аммо турнирда на Мексика, на Камерун, на Хорватия Бразилия билан рақобатлаша олмайди. Сколари жамоаси 7-9 очко йиғиб гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишини тахмин қилиш мумкин. Бразилияликлар ярим финалгача бора олишади, қолган босқичда эса ҳаммаси қийин. Аммо Бразилия нимчоракфиналнинг ўзидаёқ Голландия, Чили ёки Испанияга дуч келиши мумкин. Плей-офф босқичи бразилияликлар учун осон бўлмаслиги аниқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика