RU

Последние новости

13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  0 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  5 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  7 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  14 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман" Новости

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман"

Россиянинг sovsport.ru сайти мухбири Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари билан суҳбатлашди.
Қуйида унинг Ўзбекистонга тааллуқли жойини тақдим этамиз.


- Бразилиялик футболчилар Осиё клубига ўтишса демак фаолиятларини якунлашаётган ва пул ишлаб олиш ниятида бўлишади. Сиз ҳам Ўзбекистонда ишлагансиз. Пул сиз учун ҳам биринчи ўринда эдими?

- Йўқ умуман. Пуллар – Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсад эмасди. Европада ҳам кам топмаётгандим. Топ-клубларда доим босим остида бўласиз, у ерда эса бироз енгилроқ эди ва бошқа ишларни ҳам қилиш имкони бор эди. «Бунёдкор»га фақат мураббий сифатида эмас бошқа мақсадда ҳам чақиришганди. Клуб ривожланиш босқичида эди, инфраструктура, ёшларни тайёрлаш ва бошқаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда истагандим.

- Ўзбекистонда футболга алоқадор бўлмаган энг ёрқин воқеаларни айтиб беринг.

- Аввало, у ердаги одамлар менга жуда ёққанди – очиқ ва жуда меҳмондўст. Мамлакатда футболга эътибор жуда юқори. Агар маҳаллий ҳукумат инфраструктура, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимига худди шундай эътиборда бўлаверса Ўзбекистонни юксак келажак кутмоқда. Кўплаб шаҳарларда бўлганман. Тўғриси жамоа билан сафар ўйинларига борганимда шаҳар айланишга вақтим доим ҳам бўлавермаган. Бироқ Самарқандга турист сифатида борганман. Ушбу шаҳарнинг гўзаллигини кўриб лол қолганман – худди шарқона эртакка тушиб қолгандек эдим!


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика