RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Сиз кутган ва кутмаган кундалик Новости

Сиз кутган ва кутмаган кундалик

Деярли кундалик ёзмай қўйгандик. Атрофдагиларнинг гапи таъсир қилди, айниқса, у ҳамкасбингиз бўлса сал-пал ўйланиб қолар экансиз.

Шу кунлар давомида “комент” ва почтамиз қутисига келаётган хатларнинг аксарият мазмуни айнан кундалик нима учун ёзилмаётгани ҳақида бўляпти. Агар бировларга эътибор бериб ишласак, кемангиз уларникига қўшилиб чўкиб кетиши мумкин. Айни пайтда Брисбендамиз. Ўзбекистондаги ОАВ ташкилотлари сони биттага ошди, uff.uz раҳбари Азизхон Акбаров ҳам ўз юришини бошлаб юборди. Соғлом рақобат, албатта икки ўсишга олиб келади. Аммо у кишида ҳам, бизда ҳам муаммолар етиб турибди. Булар ҳақида ёзиш ниятимиз йўқ, ўқувчига фақат маълумот керак. кундалик қизиқ бўлмаган кишилар эса, айнан мана шу ерда ўзини тўхтатсин-да, бошқа саҳифага ўтиб кетсин, гап тамом-олам гулистон. Шунда ўз асабини сақлаб қолган бўлади.

Сидней ижодга бой бўлди деб айтмаган бўлардим. Ўзимиз кутганимиздек медиада шароитга эга эмаслигимиз сабабли ишлаш қийин бўлди. Ўзбекистон – КХДР ўйини якунига етганидан кейин режага кўра ишладик. Хайрулла ака ва Нарзулла матбуот анжуманига кириб кетишди, мен эса микст зонага. Холиқов КХДР матбуот анжуманини ўтказиб микст зонага қайтди. У шимоллик футболчилар билан суҳбатлашиши лозим эди, аммо жамоада бирорта футболчи инглиз тилида суҳбатлаша олмаслигини таъкидлар, кайфияти йўқ ҳолда чиқиб келар эди. Бизникиларнинг кайфияти зўр эди, айниқса Сергеевнинг. Биринчи бўлиб дарвозабонлар мураббийининг фикри билан қизиқдик, боиси айнан унинг меҳнати бор эди, Игнатнинг сейвида. Камтарлик билан бир йўла мусобақада яхши қатнашиб олайлик деб, зўрға битта саволга жавоб берди. Игнат билан ҳам суҳбатлашдик, Анзур эса ҳимояда йўл қўйилган биринчи бўлимдаги хатоликлар ҳақида айтиб ўтди. Жепаров ва Исмоилов хорижлик ОАВ вакилларига ҳам инглиз тилида интервью бердилар. Айримларига Холиқов таржима қилиб турди. 




Мухлислар билан биргаликда...


Анчадан бери кўришишим керак бўлган Скотт билан айнан микст-зонада тўқнаш келдик. Қуюқ кўришишдан кейин биринчи берган саволи, “Ош олиб келдингми?” бўлди. Хурсанд бўлиб кетасиз. Осиё футболида ўз ўрнига эга бу мутахассиснинг миллий таомимизга берган энг юқори баҳоси эди бу. У билан Тошкентга келганида, Юнусобод даҳасидаги ош марказига борган эдик. Ўшанда, Хайрулла Холиқов, мен, у шунингдек, фото ҳамда ҳакамликда ўзини синаб кўраётган укамиз Бахтиёр бирга эдик. Ош еб бўлгач, ҳисоб-китоб қилганимни кўриб, киши бошига неча пулдан тушгани билан қизиқди. Сен менинг меҳмонимсан, сизларнинг пулингизда 10 долларга ҳам бормади деганимда ҳайратланганди. Бизда бу пулга бир киши ҳам тўймайди деб. Бунга Австралияга келиб ўзим ҳам амин бўлдим. 

Скотт Сиднейга нечта ходим билан келганимиз билан қизиқди, 3 нафар киши эканлигини билгач, тўғриси ажабланди. У билан ярим финал олди яна учрашамиз, бу сафар ҳамкорлик юзасидан. Катта лойиҳани бошлаш арафасида турибди, айнан биз билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаяпти. Аслида медиа-марказ мана шу учун керак, Ўзбекистонга оид хабарларни интернетлардан ҳам олиб қўявериш мумкин. Аммо танишларни топа олмайсиз. 




Машҳур кўприк олдида...


Тунда меҳмонхонага қайтиб ТВни ёқсак, Скотт чиқиб турибди денг. Кейин билсак, Австралия ТВси ОК учун у  билан махсус шартнома имзолаган экан. Ҳа, бўлажак ҳамкоринг анча таниқли экан дедик. Сиднейда бир кун қолишга мажбур эдик, режа шундай тузилганди. Орада ўзимизга дам бердик, мухлислар билан дунёга машҳур “Опера уйи”га бордик. Унинг тарихи ҳам ажойиб экан.

Бино архитектори даниялик Йорн Утзон 4 йил ичида санъат асарини битириши лозим бўлган ва бу Австралияга 7 миллион долларга тушиши керак эди. Аммо мазкур мўъжиза битиш арафасида, унинг обрўсини ўзиники қилиш ниятида, рақобатчилар Утзонни кетказишнинг уддасидан чиқадилар. Шундан кейин бинони қуриб битказиш яна 10 йилни ўз ичига олади ва бу 100 млн. Австралия долларига тушади. Сарой билан таништирган гидлар, агар Утзонни хафа қилишмаганида, бинонинг ичи бундан-да гўзал бўлиши мумкин эканлигини айтиб ўтишди. 

Театр, 1932 йилнинг 19 мартда очилган Харбор-Бридж кўприги олдида жойлашган. Кўприк тагига келар экансиз, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Кучли архитектура санъатини намоён қилиб турган мазкур “мост”ни қандай қилиб замонавий техника воситаларисиз қурилганига ҳайрон қоласиз. Узунлиги 1149 метрни ташкил этади, кенглиги эса 49 м. Унда йўловчи, машина ва поезд учун махсус йўлаклар бор. 




Ҳасан Пирмуҳаммедов... Қалби тоза, кўнгли очиқ инсон. Лотореядан чиққан... 


12 январь куни соат 13:30да Брисбенга учишимиз керак эди. Об-ҳаво ёмонлашгани учун рейсимиз 1 соатга кечиктирилди. Австралия томон ёки ички ҳудудлар бўйлаб учар экансиз, албатта океанларни кўрасиз. Брисбен Сиднейга нисбатан дим. Агар ёмғир ёғиб турмаса, намдан димиқа бошлайсиз. Сиднейга нисбатан бироз ёввойи табиатга бой экан. Шаҳар кўчаларида ката-катта кўршапалакларнинг учиб юришини кўрасиз, ҳа бу ўша “Бэтменлар”. Овози ёқимсиз тўтиқушлар эса, мана бундай – “5”. Бизнинг бозорларда 3-4 миллион сўм турадиган қушчалар кўчада учиб юришибди. Катта-катта қушлар эса машғулот пайтида ҳам майдонга қўниб олади, биров пишт демайди, пишт десангиз ҳам барибир, ўзи истамаса, биров қува олмайди. 

Брисбен шинамгина шаҳар экан. Биз жойлашган “Ibis” меҳмонхонаси терма жамоамизга, машғулот майдони  ва стадионга ҳам жуда яқин экан. Албатта бу бизга қулай ва маъқул. 

Ўйинолди машғулотларга борганимизда қизиқарли манзара гувоҳи бўлдик, афсуски, расмга олишга улгурмадим. Видеода кўрган бўлсангиз, гавдаси лайлакдан бироз пастроқ бўлган қандайдир қуш футболчиларимиз билан машғулот ўтказар эди. Биринчи бўлиб кўршапакларни шу ерда кўрдик. Хитойдан 4 нафарга яқин ҳамкасбимиз бор эди. Энди Шавкат Муллажоновни “Эшитдик-да”сига келсак. Фотомақоладаги мазкур тагсўздан кейин, ҳамма уни бирон бир клубга кетаётган бўлса керак деб ўйлади. Ҳаттоки, отни қамчилаган клублар ҳам бўлибди. Бу шунчаки “Шава” ва менинг ўртамдаги ҳазил. Ёздим-ку, буни фақат Муллажоновнинг ўзи тушунади деб. Ҳа энди, кайфиятни кўтарай деймиз-да. 

Миржалол Қосимовни набиралик бўлгани ҳақидаги хабар ҳам тезда сайтимизда чиққанининг сабаби бор. Хонада ўтирсак, бир амаки кириб келдилар. Хурсандлар, набиралик бўлдим дейдилар. Табрикладик, Қосимовни ҳам табриклаб қўйинглар, у ҳам набирали бўлди дедилар. Набирангизнинг уларга нима алоқаси бор деб сўрадик. Ахир унинг қизи, менинг келиним десалар, бир кулишиб олдик ва иккала додани яна бошидан табрикладик. Баъзан тезкор хабарлар мана шунда келиб туради. 

Агар шу қаторигача ўқиб келган бўлсангиз, демак кундалик сизни ўзига жалб эта олди, юқоридаги қатордан кейин чиқиб кетмадингиз. 

“CA” эса номлар учун эмас, Ватан учун Ўзбекистонни севадиган ўқувчилар учун доимо мана шундай ишлашга тайёр! Баъзан бир-икки қадам олдинга ташлаш учун, бир қадам орқага кетиш керак. Ҳозир тан оламиз, бизда мана шундай ҳолат кузатиляпти. Орқага кетилаётган қадам ижоддан эмас, техник ҳолатга боғлиқ. Боиси, сизларни қувонтирадиган, икки қадам олдинга ташланадиган ГАП бор!

Ундан ташқари сайтда баъзи техник носозликлар бўлиб ўтди, бунинг учун ҳам сизлардан узр сўраймиз!


 Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика