"Сити"нинг асосий футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
31 дек 2018 10:54
Новости
"Сити"нинг асосий футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛнинг 21-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи шундай деган: "Кевин ўзини қандай ҳис қилаётганини билмайман. Аммо шуниси аниқки, унинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Бироқ унинг ўйинда қатнаша олиш-олмаслиги борасида бир қарорга келмадик".
Айни дамда "Сити" "Ливерпуль"дан 7 очкога ортда қолмоқда.
Комментарии