RU

Последние новости

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:0 (матнли трансляция)  41 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

«Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди Новости

«Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди

«Динамо» клуби собиқ футболчиси 35 ёшли Сирожиддин Сайфиев саратон (Рак) касаллигига чалингани эълон қилингач, айни вақтда уни қўллаб-қувватлаш учун #ТаслимБўлмаСирож акцияси эълон қилинган.

15 апрель, шанба куни 6-тур доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» ўйинида ҳам «Динамо» стадионида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилди. Шу куни ўйингоҳ дарвозаси олдида қутилар ташкил этилган эди.

Шу куни «Динамо» ва «Бухоро» жамоалари ҳам футболчини қўллаб-қувватлаб, #BizSenBilanSiroj ёзуви остидаги футболкаларда майдонга тушиб келишди.

Футболчилик фаолияти давомида самарқандлик минглаб мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этган Сирожиддин Сайфиевнинг бугунги тақдири «Динамо» жамоасининг ҳеч бир ишқибозини беэътибор қолдирмади.

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашуви якунлангач, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳонов, «Динамо» стадиони ҳисобчиси Юлия Лагутина ва «Динамо» клуби матбуот котиби Усмон Ибодов иштирокида комиссия тузилиб, холис мухлислар кўз ўнгида йиғилган 4 038 000 (тўрт миллион ўттиз саккиз минг) сўм пул стадионнинг ўзида Сирожиддин Сайфиевнинг отаси Шамсиддин ака Сайфиевга топширилди. Ўз ўрнида Шамсиддин ака ҳам барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Халқимизнинг бундай ғамхўрлиги ва энг асосийси эътибордан киши дили кўтарилади. Шу ўринда Сирожидин Сайфиевга Худодан шифо тилаб қоламиз. Биз сен билан Сирож!


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика