RU

Последние новости

06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  13 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  92 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  5 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  113 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  11 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  10 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  49 21:22U-17 Осиё Кубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум!  17 20:37Ван Дейк қанча маош олади?  0 19:58ПСЖ Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп мукофот пули ишлаб олди  27

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик” Новости

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик”

Про лига 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Янгиер-қурувчи” (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Сирож Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Мелиев биринчи даврани айнан “Янгиер-қурувчи” сафида ўтказган ва давралар оралиғида “Бухоро”га кўчиб ўтганди. 

- Биз мазкур беллашувга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Буни эса майдонда кўрсата олдик. Ҳисоб янада йирик тарзда якунланиши мумкин эди. Лекин кўплаб имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Худога шукрки, иккинчи даврани ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба билан бошладик. Қолган ўйинларга ҳам тайёргарликни давом эттирамиз.

“Бухоро”га ўтиши хусусида

- Аввало “Янгиер” жамоаси раҳбарияти ва мураббийларига мени тўғри тушунгани учун миннатдорчилик билдираман. Давралар оралиғи вақтида “Бухоро”дан таклиф тушди. Бош мураббий Ҳаким Фузайлов билан илгари бирга ишлаганим сабабли, шахсан ўзлари мени ўз жамоасига таклиф қилди. Биласиз, жамоа яна Суперлигага қайтишни режалаштирмоқда. Шу сабаб жамоани алмаштиришга қарор қилдим. 

Суперлига йўлланмаси учун кураш хусусида

- Жамоадаги барчанинг мақсади “Бухоро”ни яна Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Буни барчамиз яхши биламиз ва тушуниб турибмиз. Олдинда турган ўйинларда ижобий натижалар орқали вазифани бажара оламиз. 

Охирги вақтларда тез-тез жамоа алмаштириши борасида

- Тез-тез жамоа алмаштириб туриш ҳеч қайси футболчига ҳам ёқмаса керак.  Бунга сабаб биздаги клубларнинг келажак учун тузган режалари узоқ йиллик бўлмагани дея оламан. Одатда, клубларимиз ўз олдига бир йиллик режа тузади ва шунинг учун футболчилар билан ҳам бир йиллик шартнома қилинади.  Янги мавсумда эса жамоада янги ҳомий, раҳбарият алмашади. Қолаверса, мураббийларни алмаштиради. Қарабсизку, футболЧилар ҳам шу тартибда яна янги жамаога йўл олишмоқда. Агар жамоа ўз олдига режа тузиб, узоқ йиллик мақсадларни қўйганида эди,  футболcиларни ҳам шунга қараб танлаб узоқ йиллик битим имзолаган бўларди.

Ҳар бир футболчи клуб билан узоқ йиллик шартнома қилиб, жамоа учун борингизни беришга ва содиқлик билан мухлисларини хурсанд қилишни истайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика